ММА жангчиларимиз Осиё чемпионатида 26 медаль билан биринчи бўлди

ММА жангчиларимиз Осиё чемпионатида 26 медаль билан биринчи бўлди

Баҳрайннинг Манама шаҳрида аралаш жанг санъатлари (ММА) буйича Осиё чемпионати бўлиб ўтди.

Мазкур Осиё чемпионати 12-13 ёш, 14-15 ёш, 16-17 ёш, 18-20 ёш ва 21 ёшдан катталар ўртасида ўтказилди. Мусобақада 16 та давлатдан 300 нафарга яқин спортчилар иштирок этди. Қувонарлиси Ўзбекистон терма жамоаси чемпионатда 27 нафар спортчи билан иштирок этиб, 12 та олтин, 9 та кумуш ва 5 та бронза жами 26 медаль жамғарган ҳолда умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритди. Бу муваффақият ушбу спорт тури бўйича тарихий натижа бўлди.

Энди ушбу медаллар сарҳисобига ўтсак. Қитъа биринчилигининг 12-13 ёш тоифасида Хуршидбек Коиров олтин, Муҳаммадсафо Ҳожамияро бронза, 14-15 ёшлилар орасида Марварид Комилова кумуш, 16-17 ёш тоифасида эса Аҳаджон Анваров, Абдулазиз Абдусатторов кумуш медаль билан тақдирланди.

Шунингдек, ўз ёш ва вазн тоифаларида Аслиддин Абдурасулов, Ҳасанжон Анваров, Сарварбек Ҳасанов, Амирхон Қудратиллаев, Мухриддин Элқўзиев, Муштарий Жаркова, Зафар Рашидов, Мусохон Зиядинов, Асрор Анваржонов, Ўғилой Жуманова ҳамда Мухлиса Набижонова олтин, Хушнуд Абдураҳмонов, Абдурасул Анваржонов, Ҳўжақул Эргашев, Муҳаммадали Турғунтошев, Камола Амангелдиева, Наталья Қодирова кумуш, Арслон Элмуродов, Фирдавс Ҳаитматов, Абдулазиз Мустафоев, Шоҳмирзо Тўланбаев бронза медалига сазовор бўлди.

Бугун Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган спортчиларни нафақат қитъа, балки дунё тан олмоқда. Уларнинг ҳар қандай нуфузли спорт тадбирларида юқори натижа қайд этаётгани мамлакатимизда спорт соҳасига қаратилаётган улкан эътибор мевасидир.

Аралаш жанг санъатлари (ММА) бўйича яратилаётган бу имкониятлар нафақат Осиё чемпионатлари, балки дунё миқёсидаги мусобақаларда ҳам ўзбек ўғлонлари зафар қучишига замин яратади.

Дарвоқе, 26 та медални қўлга киритган музаффар спортчиларимиз бугун эрта тонгда Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида спортимиз мутасаддилари томонидан муносиб кутиб олинди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!