Михаил Горбачёв оиласи нега ёпиқ ҳаёт тарзини танлади?

A A A
Михаил Горбачёв оиласи нега ёпиқ ҳаёт тарзини танлади?
Михаил Сергеевич Горбачёв бир вақтлар Германиянинг бирлашишига катта ҳисса қўшганди. Бугун унинг оила аъзолари олмонлар юртида қулай ҳаёт тарзини кечиряпти. Худди ўз уйларидагидек.

Фарзандсиз ўтган Владимир Ленинни ҳисобга олмаганда, совет раҳбарлари (Иосиф Сталин, Никита Хрушёв, Леонид Брежнев, Юрий Андропов, Константин Черненко) серфарзанд бўлишган. Энг кўзга кўринган шу беш нафар бош котибнинг жами 19 нафар фарзанди бўлган. Мамлакатда аҳоли сонининг кўпайишига ажойиб намуна. Тўғрими? Аммо бу анъанани сўнгги совет раҳбари бузди. Михаил Горбачёвнинг фақат бир нафар қизи бор эди.

Оддий совет қизи

1953 йил 25 сентябрда талабалар ётоғи ошхонасида икки ёшнинг никоҳ тўйи ўтказилди. Москва давлат университетининг фалсафа факультети талабаси 21 ёшли Раиса Титоренко ҳуқуқшунослик факультети талабаси, орденли комбайнчи, 22 ёшли Михаил Горбачёвга турмушга чиқди. Олий таълимдан сўнг Горбачёв Ставрополь прокуратурасига ишга юборилди. Ёш келин табиийки, турмуш ўртоғи билан бирга кетди. 1957 йилда Горбачёвлар оиласида қиз фарзанд туғилди. Унга Ирина деб исм қўйишди. 

Ира Горбачёванинг болалиги тенгдошларидан фарқ қилмасди: оддий болалар боғчаси, оддий мактаб. Унинг ҳаёти тезлик билан ўзгариб борди. Михаил Сергеевич партия йўналишида хизмат поғоналаридан юқорилай бошлади. Қизалоқ 9 ёшга тўлганда отаси Ставрополь шаҳри партия қўмитасининг биринчи котиби этиб сайланди. 

Тўй ва пойтахтга кўчиш

Отасининг юқори лавозимларга кўтарилиши қизи томонидан ҳамиша қўллаб-қувватланган. Мактабни олтин медаль билан тугатган Горбачёва хоним Москвада – онаси таҳсил олган фалсафа факультетида ўқишни орзу қиларди. Аммо оилавий маслаҳатлашувдан сўнг Ставрополда қолиб, тиббиёт институтига кирди. 

1978 йил Горбачёвлар оиласида муҳим ўзгариш содир бўлди. Ирина ота-онасининг йўлидан бориб, курсдоши Анатолий Вирганскийга турмушга чиқди. Шу йилнинг декабрида Михаил Горбачёв КПСС марказий комитети котиблигига тайинланди. Оила аъзолари, жумладан куёви ҳам Москвага кўчиб ўтди. 

Ёшлар Москвада ўқишни давом эттиришди. Ирина 1981 йил Пирогов номидаги 2-тиббиёт институтини битирди. 1980 йилда оиланинг тўнғич набираси туғилди. Исмини Ксения қўйишди. 

1985 йилда Михаил Горбачёв КПСС марказий комитети бош котиблигига сайланди. Ирина ўша йили номзодлик диссертациясини ҳимоя қилди. 

Ирина онасига қараганда бошқача эди. У кардиология марказида ишлаб, оила ташвишлари билан шуғулланар, ўзини аввало, бека сифатида кўрарди. 1987 йилда иккинчи қизи – Анастасияни дунёга келтирди.

Иттифоқ тарқагач, Михаил Сегеевич лавозимидан озод этилди. Бу вақтда Ирина Вирганскаянинг “Алкоголь ва кутилмаган ўлим” моноргафияси нашр этилганди.

“Горбачёв жамғармаси”

Давр ўзгарди. Анъана, хулқ, феъл-атвор, табиат ўзгарди. Орденли комбайнчи Михаил Горбачёв дунёдаги энг йирик давлатнинг биринчи раҳбарига айланди. Ва яна захирадаги сиёсатчи даражасига тушди.

1991 йилнинг декабрида Горбачёв ўз жамғармасини ташкил этади. Унда “Кайта қуриш тарихи тадқиқотлари, Россия ва жаҳон тарихининг муҳим муаммолари” ўрганилиши кўзда тутилган.

“Горбачёв жамғармаси”нинг президентлигига Михаил Горбачёв, вице-президент лавозимига қизи Ирина Михаиловна лойиқ топилди. 

Янги лавозимни пухта ўрганиш учун Ира Россия ҳукумати қошидаги халқ хўжалиги академиясининг халқаро бизнес мактабида таълим олди. 1993 йилдан Иринанинг феъл-атворида ўзгариш содир бўлди. Аввало, турмуш ўртоғи билан ажрашди. Сабаб сифатида Анатолийнинг асосий вақтини ишга бағишлаши, оиласига вақт ажратмаслиги кўрсатилди. 

1990 йилларнинг ўрталарига келиб жамғарма фаолиятини Ирина Михаиловна тўлиқ қўлга олди. Америка қўшма штатлари ва Европада яшашга одатланди.

Қайта қурилган оила

Ирина 2006 йилда тадбиркор Андрей Трухачёвга турмушга чиқди. Бу вақтда қизлари мода дунёсига кириб келганди.

Ксения Горбачёва “Officiel Россия” журналининг бош муҳаррири бўлди. У бу лавозимда узоқ ишламаган бўлса-да, “Dil Welt” журналига ёрқин интервью беришга эришди. Бунда Россиядаги вазият ҳақида танқидий фикрларини билдирди.

“Чет элликлар Москва қанчалик яхши эканлигини таъкидлашади. Улар пойтахтда тунги клублар, ресторанларни мақташади. Савдо дўконларидан ажойиб харидлар қилишади. Уларнинг нархи анча қиммат бўлса ҳам, бунақа тоза молларни бошқа ердан тополмайсиз-да. Аммо сайёҳлар шаҳарликлар муаммосини сезмайди. 

Тасаввур қилинг, сиз паспортингизни йўқотдингиз. Полицияга борасиз. Аммо сизни у ерда сариқ чақага олишмайди. Бу майда муаммо эмас...”

Ксения онаси каби икки марта турмуш қурди. Аввал ўзининг курсдоши Кирил Солодага турмушга чиққан бўлса, сўнг Абрам Руссонинг концерт директори Дмитрий Пырченков билан тақдирини боғлади. Ўзининг таъкидлашича, немислар диёрида жуда эркин яшайди. Онаси ҳам Мюнхенга тез-тез бориб туради.

Анастасия Россияда яшайди. Хуллас, Горбачёвлар “ёпиқ ҳаёт” кечиришади. Фақат жамғарма тадбирларидагина уларни кўриш мумкин. 

Михаил Горбачёв партия марказий комитети бош котиби лавозимига кўтарилганда халқ унинг сиймосида ғамхўр, мард, меҳнатсевар, дунёқараши кенг, толмас ёш раҳбарни кўрган. Бинобарин, одамларнинг умиди катта эди...

Унинг фаолияти ҳақида кўп баҳслашиш мумкин. У катта мамлакатни барбод этибгина қолмай, тинимсиз хатоларга йўл қўйди. Кўнгилчанлик қилди. Оиласини мамлакат тақдиридан устун қўйди. У ўйлаб топган “Қайта қуриш” фақат ўзининг оиласи муаммоларини ҳал қилди.

Шокиржон ШЕРАЛИЕВ,

“Жомбой тонги”нинг сиёсий шарҳловчиси.

(Хорижий ОАВ материаллари асосида тайёрланди)


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Машҳур актёр ўз квартирасидан ўлик ҳолда топилди

Унинг энг эсда қоларли ролларидан бири Жим Керри ва Кэмерон Диаз билан бирга суратга тушган "Ниқоб" фильмидаги гангстер Дориан Тирелл роли эди.

ФИФА Аргентина терма жамоасини 2026 йилги жаҳон чемпионатидан четлаштириши мумкин

Бу ҳақда La Nacion газетаси хабар бермоқда.

ДИҚҚАТ! «Damas» ва «Labo» ҳайдовчилари огоҳ бўлинг!

Унга кўра, ўтказилган текширувлар натижасида мазкур маҳсулотларнинг сифати амалдаги стандарт талабларига жавоб бермаслиги аниқланган.

Қаршида саунада фаолият юритган фоҳишахона аниқланди

Махсус тадбир пайтида у порaнинг бир қисми ва ашёвий далиллар билан ушланган.

ФИФА ЖЧ-2026 қуръаси юзасидан Ўзбекистонга мурожаат қилди

ФИФА матбуот хизмати 2026 йилги жаҳон чемпионати қуръаси натижаларидан кейин Инстаграм орқали Ўзбекистон терма жамоасига мурожаат қилди.

Минг афсус! АҚШдаги отишмада ўзбек талаба ҳалок бўлди

Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили маълум қилиб, марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган.

Месси Болливуд юлдузи Шоҳрух Хон билан учрашди (фото)

Аргентина терма жамоаси ва "Интер Майами" юлдузи Лионель Месси Ҳиндистонга 3 кунлик ташриф билан келди.

Ўзбекистонлик футболчи фаолиятини Европа клубида давом эттиришга яқин

Абдуғани Камолов Қирғизистоннинг “Бишкек Сити” клубини тарк этиб, Косово чемпионати вакили билан шартнома имзолаши кутилмоқда. Бу ҳақда Asia-Sport.uz телеграм канали хабар берди.

Слот билан можаро якунланганидан кейинги дастлабки ўйиндаёқ Салоҳ АПЛ рекордини ўрнатди

"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.

"Нефтчи" бомба трансферлар тайёрламоқда

Суперлиганинг амалдаги чемпиони "Нефтчи" келаси мавсумда ҳам ўз олдига юқори мақсадлар қўймоқда.

2026 йилда ойлик, стипендия, пенсия ва нафақалар оширилади

Пенсия тўловларига 86,1 трлн сўм, нафақаларга 14 трлн сўмдан ортиқ маблағ ажратилиши кутилмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб совуқ антициклон ва инверсия узоқроқ давом этади

Мамлакат ҳудудида кузатилаётган совуқ антициклон таъсири 5 декабрга қадар сақланиб туриши кутилмоқда. Демак, 5 декабрь кунига қадар ёмғирдан дарак йўқ.

Темур Кападзе Индонезия терма жамоасида қанча маош олади?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Темур Кападзе Индонезия термасида иш бошлашга яқин турибди.

Фабио Каннаваро Италия U-17 - Ўзбекистон U-17 ўйинига муносабат билдирди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.

Сибирдан Орол денгизига сув йўналтирилиши мумкин

Бу ташаббус “Қуруқлик сув ресурслари” бўйича илмий кенгашининг октябрь ойидаги йиғилишида кўриб чиқилган.

Бекободда пиёдани уриб юбориб каналга ташлаган ИИБ ходимига хотини ҳам ёрдам берган

Бекобод шаҳар ИИБ катта тезкор вакили мast ҳолда Nexia’да пиёдани уриб кетиб, жабрланувчига ёрдам кўрсатмаган.

Тўсатдан картангиздан пул ечилса, ҳайрон бўлманг!

ATTO компанияси хабар беришича, 3–4 декабрь кунлари амалга оширилган йўл ҳақи учун кечиктирилган тўловлар тизим томонидан ечиб олина бошлайди. ​Сабаби техник носозликлар бўлиб, баъзи тўловлар аввалроқ ечилмай қолган. ​Қўрқманг! Бу хатолик эмас, фақат ўша кунларда сарфлаган ҳақиқий суммагина ечилади.

Финландия ташвишда: "Агар Украина бўйича тинчлик келишувига эришилса..."

Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.

Ишонч ёки юқотиш: Донбасснинг тақдири нима бўлади?

Сўровномада қатнашганларнинг фақат 9 фоизи Россиянинг босқини 2026 йил бошигача тугайди деб ўйлайди.

Путин айрим шахсларнинг маблағларини чеклаш тўғрисидаги қонунни имзолади. Улар кимлар?

Ҳукумат Марказий банк билан келишилган ҳолда, оила аъзоларининг ҳар бири учун ойига 10 минг рубль миқдорида лимит белгилаган.

Наманганда 23 нафар болага ноқонуний диний таълим берган эркак ушланди

У диний билимларни ижтимоий тармоқлардаги номаълум манбалардан мустақил ўрганган бўлиб, расмий диний маълумотга эга бўлмаган.

«Қирғизистон аэропортлари» бешта хизматдан чиққан самолётни аукционга қўйди

Айни пайтда ушбу самолётлар «Манас» халқаро аэропорти ҳудудида жойлашган.

Кучли ёмғир Ғазодаги “Ал-Шифо” шифохонаси ва кўчирилганлар чодирларини сув остида қолдирди

Табиий офат натижасида юзлаб чодирлар вайрон бўлган.

Зеленский Берлиндаги музокаралардан сўнг “тинчлик режаси” бўйича кейинги қадамларни очиқлади

Бу учрашув келаси ҳафтанинг охирига қадар бўлиши мумкин.

Украина аҳолисининг кўпчилиги Донбассни Россияга беришни истамайди ҳамда Зеленскийга ишонади — Киев халқаро социология институти

Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.

АҚШлик машҳур режиссёр Роб Райнер ва унинг рафиқаси уйида ўлик ҳолда топилди

АҚШлик машҳур кинорежиссёр Роб Райнер ва унинг турмуш ўртоғи Мишель Райнер Лос-Анжелесдаги ўз уйида ўлик ҳолда топилди.

Германия ТИВ раҳбари Россияни «НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўришда» айблади

Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.

Колумбияда мактаб автобуси ҳалокатга учради

Губернаторнинг сўзларига кўра, ўқувчилар якшанба куни кечқурун пляжда битирув маросимини нишонлаган.

Бекободда ИИБ ходими машинада одам ўлдириб қўйиб, Сирдарёга оқизиб юборгани айтилмоқда

Бекобод туманида ИИБ Жиноят қидируви бўлими ходими Nexia-3 автомашинасида 43 ёшли пиёдани уриб юбориб, унинг ўлимига сабаб бўлган.

Трамп Вашингтонда ғалаба аркаси қурилишини эълон қилди — CNN

АҚШ президентининг айтишича, арка Париждагига ўхшаш кўринишда, лекин ўлчамлари “бошқа аркаларни соясида қолдирадиган” даражада улкан бўлади.

Марокашдаги кучли сув тошқинлари 37 кишининг ҳаётига зомин бўлди

14-декабр куни Марокашнинг Сафӣ шаҳрида кучли ёмғирлар оқибатида сув тошқинлари юз берди.

Австралия ҳукуматлари қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтиришни режалаштирмоқда

Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.

Лос-Анжелесда Роб Райнер уйида икки киши ўлик ҳолда топилди

Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.

Россия Белгиянинг Euroclear компаниясидан музлатилган активлар учун қарийб 230 миллиард доллар талаб қилмоқда

Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар берди, деб ёзади «Европача правда».

Сиднейдаги террорчининг қўлидан автоматни тортиб олган эркакнинг аҳволи қандай?

Бироқ шундан сўнг террорчи кўприк томонга қочиб, бошқа қуролдан яна ўқ узишни давом эттирган.

Сиднейдаги отишмада раввин ҳалок бўлди

Полиция ҳужумнинг учинчи эҳтимолий иштирокчисини ҳибсга олди

Ғаллаорол ва Зафарободда келинлик сарполари МИБ томонидан олиб берилди

Аёллар ўзларига тегишли бўлган сарполарни собиқ турмуш ўртоқларининг уйларидан олиб кетишга уринганларида қаршиликка учраганлар.

Сиднейдаги отишмани уюштирганлардан бири покистонлик муҳожирми?

Исроил ташқи ишлар вазири Гидеон Саар Сиднейдаги теракт сабаб чуқур қайғуда эканини билдирди

Суданда армияни қўллаб оммавий намойишлар ўтказилди

Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.

БМТдаги Фаластинанинг доимий вакили: Исроил этник тозалаш ва ҳужумларни кучайтиришни давом эттирмоқда

Исроил фаластин халқига нисбатан «ҳужумларнинг кучайиши»ни давом эттирмоқда. Бу жараёнга ишғол қилинган Ғарбий соҳил ҳамда Ғазо секторида ерларни босиб олиш, шунингдек «этник тозалаш» сиёсати ҳам киради.