Миср ФИФАга 2034 йилги Жаҳон чемпионати ўйинларининг бир қисмини ўтказиш истагини билдирди.
Миср футбол федерацияси президенти Ҳани Абу Рида Африка футбол конфедерацияси Бош ассамблеясида сўзга чиқиб, ФИФА президенти Жанни Инфантинога 2034 йилги Жаҳон чемпионати гуруҳларидан бирининг ўйинларини Мисрда ўтказиш илтимоси билан мурожаат қилганини маълум қилди.
Мамлакатда Жаҳон чемпионати ўйинларини ўтказишни Миср терма жамоасининг турнирдаги дебютининг 100 йиллигига бағишлаш таклиф этилмоқда - 1934 йилда мисрликлар Жаҳон чемпионатида ўйнаган биринчи Африка терма жамоаси бўлган эди.
- Умид қиламанки, 2034 йилда юз йиллик муносабати билан биз, мисрликлар ва африкаликлар сифатида 2034 йилги Жаҳон чемпионати гуруҳ баҳслари ўйинларининг бирини қабул қилиш ва ташкил этиш шарафига муяссар бўламиз.
Саудия Арабистони тарихий Жаҳон чемпионатини ўтказишга тўлиқ қодир," - деди Ҳани Абу Рида.
Эслатиб ўтамиз, 2034 йилги Жаҳон чемпионати Саудия Арабистонида бўлиб ўтади.
ATTO компанияси хабар беришича, 3–4 декабрь кунлари амалга оширилган йўл ҳақи учун кечиктирилган тўловлар тизим томонидан ечиб олина бошлайди.
Сабаби техник носозликлар бўлиб, баъзи тўловлар аввалроқ ечилмай қолган. Қўрқманг! Бу хатолик эмас, фақат ўша кунларда сарфлаган ҳақиқий суммагина ечилади.
Мен мураббий сифатида бир нарсага қатъий амал қилдим: адолат ва ҳалоллик. Ҳеч кимнинг исмини, клубини ёки таниш-билишлигини эмас, фақат меҳнатини, характерини, муносиблигини танладим.
Россия Украинага қарши уруш бошлаган 2022 йилнинг феврал ойида президент Владимир Путиннинг босқин режасини Кремлдаги барча мансабдорлар ҳам бир овоздан қўллаб-қувватламаган. The New York Times газетаси суриштирувлари ана шундан далолат беради.
Ноқонуний орган савдосидан тушган маблағ гуруҳ аъзолари – сотувчилар, вербовщиклар ва уюштирувчилар орасида тақсимланади. Қора бозорда буйрак нархи Жанубий Осиёда $6 300, АҚШда $334 000гача бўлиши мумкин. Донорлар энг яхши ҳолда $1 000–$10 000 олади.
Буюк Британия Ташқи ишлар, Ҳамдўстлик ва тараққиёт масалалари вазирлиги (FCDO) 18 декабр куни санкциялар рўйхатини янгилаб, унга Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган тўртта компания ва тадбиркор Рустам Мўминовни киритди.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.