Ижтимоий тармоқ саҳифаларида Мирзо Улуғбек туманидаги 148-сонли умумтаълим мактабида ўқитувчи томонидан ўқувчини урган ҳолати бўйича хабарлар тарқалди.
Мазкур ҳолат туман ҳокимлиги ҳамда туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими томонидан ўрганилди. Унга кўра, мактабда жорий йил давомида ўқувчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида бепул «Ҳарбий-спорт тўгараги» ташкил этилган. Ижтимоий тармоқда тарқалган тасвирларда акс этган жараёнда ушбу мактабнинг 9-синф ўқувчиси А.А. томонидан 4-синф ўқувчиси П.Дни урган ҳолати акс эттирилган. Бугунги кунда П.Д.нинг саломатлигига ҳеч қандай зарар етмаган, соғлом.
Ҳолат бўйича туман ҳокимлиги, туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими масъуллари томонидан «Ҳарбий-спорт тўгараги» фаолияти тугатилди. Ўқувчиларнинг ўзаро муносабатлари тўғрисида ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари билан тушунтириш ишлари олиб борилди. Туман вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия хулосасига асосан иш олиб борилиши таъкидлаб ўтилди.
"Агар бугун сионистик режим ўз адашуви туфайли аҳмоқлик қилиб тажовуз қилишга журъат этса, шубҳасиз, ўзининг заиф ва кичик ҳудудига қақшатқич ва қатъий жавоб олади".
Истанбулда Украина билан ўтказилган музокарада Россия ўзининг асосий талабларини маълум қилди. Бу ҳақда Россия делегацияси вакили Владимир Мединский маълум қилди, деб хабар беради Clash Report.
Украина Қуролли кучлари маълумотига кўра, 24 майга ўтар кечаси Россия Украинага 250 та дрон ва 14 та “Искандер-М” баллистик ракетаси билан ҳужум қилган.
Унга биринчи ёрдам кўрсатилиб, вақтинча сақлаш учун вилоят кинология марказига олиб келинган ҳамда алоҳида парваришга олиниб, тиббий кўрикдан ўтказилган.
Таъкидлаш лозимки, гуруҳ етакчиси ва аъзоларининг 4 нафари муқаддам содир этган жиноятлари учун умрининг маълум бир қисмини панжара ортида ўтказган бўлсаларда, ўз хатоларидан тўғри хулоса чиқаришмаган.