Мирзиёев Қирғизистон Президенти билан учрашди (фото)

Мирзиёев Қирғизистон Президенти билан учрашди (фото)

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бишкек шаҳрида Қирғизистон Республикаси Президенти Сооронбай Жээнбеков билан учрашди.

Суҳбат аввалида Ўзбекистон раҳбари Қирғизистон Президентини Шанхай ҳамкорлик ташкилотидаги муваффақиятли раислиги билан табриклаб, кўрсатилаётган самимий қабул учун миннатдорлик билдирди.

Президентлар мамлакатлар ўртасидаги дўстлик ва стратегик шериклик муносабатлари тобора мустаҳкамланиб бораётганини катта мамнуният билан қайд этдилар.

Ўзаро савдо ҳажми изчил ортмоқда, иқтисодиётнинг турли тармоқларида кооперация йўлга қўйилмоқда, маданий-гуманитар алмашинув кенгаймоқда.

Учрашувда икки томонлама ҳамкорликка доир ва минтақавий аҳамиятга эга масалалар кўриб чиқилди.

Томонлар кўп қиррали шерикликни кенгайтиришга қаратилган биргаликдаги саъй-ҳаракатларни фаоллаштиришга келишиб олдилар.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!