Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги президент мактабига ташрифи чоғида педагоглар билан ҳам мулоқотда бўлди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилди.
“Юрагимдаги гапимни билишларингизни хоҳлайман: мен сизларга энг катта бойлигимни ишониб топширяпман. Болаларимизнинг кўзини, билимини, ғурур-ифтихорини кўриб, йўлимиз тўғри эканига ишонч ҳосил қилдим. Ислоҳотларимизга, фарзандларимиз тарбиясига елкадош бўлганингиз учун сизларга миннатдорлик билдираман”, - деди Ўзбекистон президенти
Ўқувчиларнинг ота-оналари ва илм-фан намояндалари билан учрашувда Ўзбекистонда учинчи ренессанс даври бошланаётгани таъкидланди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда илк президент мактаби очилгани хабар қилинган эди. 168 ўринга мўлжалланган мактаб биноси ва ётоқхона, 15 ўринли ўқитувчилар меҳмонхонаси юксак даражада бунёд этилган. Президент мактаблари жорий йилда Нукус, Хива ва Наманган шаҳарларида ҳам очилади. 2020 йилда Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Самарқанд ва Фарғона вилоятларида, 2021 йилда Андижон, Навоий, Сурхондарё, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида қурилиши режалаштирилган.
Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши котиби Али Лариджани Вашингтон "ўз хатосини тан олмагунча ва унга жавоб бермагунча", Теҳрон "АҚШни тинч қўймаслигини" маълум қилди.
Fox News бошловчиси Брайан Килмид Можтаба Хоманаий янги олий раҳбар деб эълон қилинганидан кейин АҚШ президенти Доналд Трамп билан суҳбатлашганини хабар қилди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
Трамп яна бир бор Зеленскийдан Украинадаги урушни тугатиш учун келишувга боришни талаб қилди. АҚШ президентининг айтишича, Путин келишувга тайёр, аммо Зеленский рад этмоқда ва бу Трампни ҳайратга солмоқда.