Миллий гвардия Хоразмда қўли қонга беланган эркакка дуч келди (ФОТО)

Миллий гвардия Хоразмда қўли қонга беланган эркакка дуч келди (ФОТО)

Жорий йилнинг 9 август куни соат 8.20 лар чамаси Хоразм вилояти Урганч шаҳар бўйлаб жамоат тартибини сақлаш учун патруллик хизматига жалб қилинган Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари  хизмат йўналишида бўлган Хонқо кўчасида бир фуқаронинг йўл чеккасида ўтиргани ва қўли қонга беланганини кўриб қолиб унга зудлик билан бирламчи ёрдам кўрсатган ҳолда, тез тиббий ёрдам мошинаси орқали шифохонага олиб боришган.

Миллий гвардия Хоразмда қўли қонга ботган эркакка дуч келди (ФОТО)

Ўрганиш ишлари натижасида ушбу фуқаро Урганч шаҳри Наманган кўчасида яшовчи 1972 йилда туғилган Л.А. эканлиги аниқланиб, қўл томирини ўзи кесганлиги маълум бўлган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Урганч шаҳар ИИБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!