"Сенегал ҳукумати Африка Футбол Конфедерацияси (КАФ) апелляция ҳакамлар ҳайъатининг Сенегал терма жамоасини чемпионлик унвонидан маҳрум қилиш ва уни Марокашга олиб бериш қароридан қаттиқ ғазабда.
Бу мисли кўрилмаган қарор спорт этикасининг фундаментал тамойилларини, биринчи галда адолат ва майдондаги натижага бўлган ҳурматни тўғридан-тўғри бузади. Қоидаларнинг нотўғри талқин қилиниши ўта адолатсиз ҳукмга олиб келди".
Шунингдек, Сенегал томони воқеани шунчаки қолдирмоқчи эмас:
"Сенегал КАФ раҳбарияти ичидаги коррупция гумонлари бўйича мустақил халқаро тергов бошлашни талаб қилади. Адолатни тиклаш ва спорт натижасини қайтариш учун барча халқаро суд инстанцияларига мурожаат қиламиз".
Баёнот сўнгида ҳукумат финалдаги можаролардан сўнг Марокашда ҳибсга олинган ўз фуқаролари билан бирдам эканлигини ва уларни тезроқ озод қилиш учун вазият тўлиқ назоратга олинганини маълум қилган.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши котиби Али Лариджани Вашингтон "ўз хатосини тан олмагунча ва унга жавоб бермагунча", Теҳрон "АҚШни тинч қўймаслигини" маълум қилди.
Электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлик ҳолати бўйича расмийлаштирилган далолатнома юзасидан ҳисобланган жами 1,8 млрд сўм жарима суммасини 210 млн сўмга тушириб бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари талаб қилади.
Терговчиларнинг сўзларига кўра, ҳибсга олинган шахснинг кўрсатмалари билан тасдиқланганидек, у жасадни вақтинча балконда яширган, ўзига хос ҳидни қўшниларига каптар боқиш орқали боғлаган, шундан сўнг қолдиқларни маиший чиқиндиларни йиғиш тизими орқали йўқ қилган.
Аёл Туркия фуқароси бўлган шахс билан шаръий никоҳ асосида турмуш қурган, бироқ ушбу никоҳ расмий тартибда қайд этилмаган. Никоҳ маросими Наманган вилоятининг Чуст туманида ўтказилган.
Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Крейг Мюррейнинг айтишича, АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий операцияси тўлиқ муваффақиятсизликка учраган.
Буюк Британия бош вазири Кир Стармер Politico нашрига берган интервьюсида Эрон томонидан тўсиб қўйилган Ҳўрмуз бўғозини очиш осон бўлмаслигини маълум қилди.