Самарқанд шаҳри учун 250 та электробус харид қилинади - Президент
Янги автобуслар учун 4 гектарга яқин майдонда автосарой ташкил этилган. Бу ердаги электробусларни қувватлаш станциясида бир вақтнинг ўзида 50 та жамоат транспортига хизмат кўрсатиш имконияти яратилди.