Стенергарднинг сўзларига кўра, эркак 2025 йил июн ойида Эронда ҳибсга олинган. Ўшандан бери Швеция уни озод қилишни бир неча бор талаб қилган. Қатл қилинган эркакнинг исми ва жазо сабаблари ошкор қилинмаган.
Швеция ташқи ишлар вазири шунингдек, Стокголмдаги Эрон элчисини норозилик билдириш учун чақирганини эълон қилди.
«Ўлим жазоси ғайриинсоний ва шафқатсиз жазо бўлиб, уни қайтариб бўлмайди. Швеция, бошқа Европа Иттифоқи мамлакатлари сингари, унинг ҳар қандай ҳолатда қўлланилишини қоралайди», деб таъкидлади у.«Швеция фуқаросининг қатл этилишига олиб келган суд жараёни қонуний жиҳатдан баҳссиз эмаслиги биз учун мутлақо аниқ. Бунинг учун тўлиқ жавобгарлик Эрон зиммасида», дейилади баёнотда.
Эронда уруш бошланиши арафасида Швеция, бошқа бир қатор давлатлар сингари, ўз фуқароларини мамлакатни тарк этишга чақирганди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Гап шундаки ММА шоу жангларида чиқиб юрадиган блогер икки шериги билан 2025 йилнинг ноябр ойида Тошкентда Себзор кўприги устида машинада йўл талашиб, икки фуқарони калтаклаб, қочиб кетади.
Электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлик ҳолати бўйича расмийлаштирилган далолатнома юзасидан ҳисобланган жами 1,8 млрд сўм жарима суммасини 210 млн сўмга тушириб бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари талаб қилади.
Терговчиларнинг сўзларига кўра, ҳибсга олинган шахснинг кўрсатмалари билан тасдиқланганидек, у жасадни вақтинча балконда яширган, ўзига хос ҳидни қўшниларига каптар боқиш орқали боғлаган, шундан сўнг қолдиқларни маиший чиқиндиларни йиғиш тизими орқали йўқ қилган.
Аёл Туркия фуқароси бўлган шахс билан шаръий никоҳ асосида турмуш қурган, бироқ ушбу никоҳ расмий тартибда қайд этилмаган. Никоҳ маросими Наманган вилоятининг Чуст туманида ўтказилган.
Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Крейг Мюррейнинг айтишича, АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий операцияси тўлиқ муваффақиятсизликка учраган.
Буюк Британия бош вазири Кир Стармер Politico нашрига берган интервьюсида Эрон томонидан тўсиб қўйилган Ҳўрмуз бўғозини очиш осон бўлмаслигини маълум қилди.