Миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик (Жаҳолатга қарши маърифат билан)

A A A
Миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик (Жаҳолатга қарши маърифат билан)

Инсон яралибдики, яхшилик сари интилишга, яхши амаллари билан инсонлар кўнглидан жой олишга ҳаракат қилади. Албатта, баъзида эса хотиржамлик ва саховатни ҳам соғиниб қолади. Кўп нарсаларни ўрганади. Муҳими, ўрганишлари ичида асосийси илм бўлиб қолади. Маърифатли, саодатли бўлиб, жаҳолатга қарши ўз илми билан курашганлар орамизда минглаб топилиши мумкин. Илмсиз тараққиёт бўлмайди – жаҳолат саодатманд этмайди. Президентимиз Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек, “Жаҳолатга қарши – маърифат”ни қурол қилган аждодларимиздан бизгача етиб келган бой маънавий мерос ўзига хос нажот қалъаси, ҳимоя қўрғони вазифасини ўтайди. Шу боис ушбу улуғвор қадрият барча олиму фузалолар томонидан улуғланган, муқаддас ва мўътабар китобларда юксак неъмат сифатида эътироф этилган. Бу жиҳатдан, Имом Ғаззолий, Махдуми Аъзам сингари алломаларимиз илмий мероси, айниқса, Бухоройи шарифнинг улуғ пирларидан мерос бўлиб қолган бой маънавий хазина – панд-ўгитлар беқиёс аҳамиятга эга.

Уларнинг ҳаёт йўлидаги эришган ҳар бир яхшилиги, илми ҳамда интилиши маърифат сабабдир. Яъни, ёмонлик ва жаҳолатга қарши маърифат билан жавоб берганидир. Улар ҳаётига назар ташласак, барчаси биз учун ибрат. Барчиси маърифат учун курашганлардир. Барчаси бутун умрини илм тарғибига бахшида этган улуғ алломалардир.

Шундай алломалардан бири Абу Ҳомид Ғаззолий ўзининг узоқ йиллик илмий изланишлари ва кузатишлари натижасида юзага келган “Иҳёу улумид-дин” асарида илмга “мутлақ фазилат” яъни, ҳеч қандай куч маҳв эта олмайдиган қудрат дея юксак баҳо берилади. Алломанинг фикрича, инсонларнинг бутун саодати учун икки нарса шарт: биринчиси – илм, иккинчиси – амал. Мутафаккир таъкидлашича, инсоннинг бахтли бўлиши учун илмнинг ўзигина етмайди, балки киши илми ёрдамида тана ва руҳини тарбия қилишга бурчлидир.

Улуғ аллома Махдуми Аъзам таълимотида ҳам илм ва амал бирлиги тарғиби етакчи ўрин эгаллайди. Айниқса, олим “улуси нафеъ”, яъни эл-улусга фойдаси тегадиган илмни ўрганиш, касб-ҳунар эгаллаш ва уни шогирдларга ўргатиш илмли инсоннинг бурчи эканини уқтиради. Махдуми Аъзам фикрича, жисм ва нафс ҳалол меҳнат туфайли покланади, ҳалол меҳнат руҳ ва жисмдаги барча иллатлардан қутулишнинг ягона йўлидир. Ҳалол меҳнат қилган инсон икки дунё саодатига эришади, эл-улус орасида ҳурмат қозонади. Аксинча, ўзини доно ёхуд диндор санаб, эл-улусдан ажралиш, ўзига ўзгача олам яратиб, ўша ёлғон оламга маҳлиё бўлиб умр ўтказиш – гумроҳликдан ўзга нарса эмас.

Эзгу фaзилaтлaрни нaқшбaндия тaълимoти пирлaрининг oдoбу aхлoқидa, улар битиб қолдирган гўзал насиҳатларда такрор-такрор кўрaмиз. Хожагон тариқатининг сарҳалқаси ҳазрат Aбдухолиқ Ғиждувоний ҳам ўз рубoийлaридaн бирида aйтaдилaр:

Aйблaрни ёпгувчи сaттoр бўлгaйсeн,

Қaлблaрни тoпгувчи ғaмxoр бўлгaйсeн.

Aллoҳ ризoлигин тиласанг, эй дўст,

Эл бирлa aдaбдa ҳушёр бўлгaйсeн.

Тўртликдa Ғиждувoний ҳазратлари ўз муҳиблaригa инсoниятгa яxшилик қилиш, xалқуллoҳга гўзaл oдoб билaн муoмaлa қилиш, эзгулик aйлaш – энг буюк сaoдaт экaнини насиҳат қилмоқда. Алломанинг яна бир ўгитида инсон бошига ўзгалардан қандай ёмонлик ва заҳмат келишидан қатъи назар, иродали бўлиш, Яратганнинг амрига итоат этиш ва сабр қилиш, жаҳолатга қарши маърифат билан майдонга чиқиш сабоғи берилади:

Гар сенга бировдан шикоят бордур,

Дарди дилинг ундан бағоят бордур.

Ёмонлиги ўзи ёмонга жазо,

Интиқом олмоққа на ҳожат бордур.

Нақшбандия силсиласида муҳим ўрин тутган иккинчи ҳалқа – Хожа Ориф Ревгарий ҳам шогирдларга шундай улуғ насиҳатлар қиладиларки, уларнинг ҳар бири бугунги кун учун ҳам олам-олам маъно ва манфаатга эгадир: “Эй ориф! Пок ва пок эътиқодли бўл! Зеро, чиркин кўнгил бутун аъзойи баданни ҳаром қилгай”, “Одоб – нек одамлар зийнатидур”, “Бу дунёда вужудинг билан ва охиратда қалбинг билан бўл”, “Диннинг асли – ҳилмдур. Ва ҳилмнинг асли – сабрдур”, “Авлиёлик аломати учтадур: биринчиси – баланд даражани эгаллаганда ҳам камтар бўлмоқ, иккинчиси – сабру тоқати етгунча парҳезкорлик қилмоқ, учинчиси – то кучи етгунча инсоф қилмоқ”.

Кўринадики, улуғ аллома Хожа Ориф Ревгарий ҳам ўз ўгитларида маърифатли ва сабр-тоқатли бўлиш инсон камолотининг муҳим шарти эканлигини такрор-такрор уқтирган.

Хожагоннинг улуғ пири Xoжa Aли Рoмитaний инсoн қaлбини дaлaгa ўxшaтaдилaр. Aгaр биз дaлaгa ўз вaқтидa ишлoв бeрмaсaк, юмшaтиб, суғoрмaсaк, бeгoнa ўтлaрдан тoзaлaмaсaк, ширин eр шўр eргa aйлaнaди. Лeкин кўнгилни ҳaм бeгoнa ўтлaрдaн тoзaлaш кeрaк. Кўнгилдaги бeгoнa ўтлaр – ҳaсaд, кибр, ёлғoнчилик, пoрaxўрлик, ҳирс, шуҳрaтпaрaслик кaби иллaтлaрдир. Xoжaгoн-нaқшбaндия тaриқaти пирлaри кўнгилдaги мaнa шу бeгoнa ўтлaрни юлиб тaшлaш йўлини кўрсaтиб бeргaнлaр. Бу йўл, бу услуб, пoклик, ҳaлoллик, зикр илa ҳoсил бўлгaй.

Дунёда кўплаб шавфқатсизликларни ҳам кўришимиз мумкин. Баъзан оилаларда келиб чиқаётган турли норизоликлар, бир-бирига бўлган меҳрсизликлар, буларнинг барчаси инсониятга ва унинг келажагига жуда катта таъсир қилади. Асосий сабаб фарзандларга берилаётган тарбиянинг эътибордан четда қолаётганлигидандир. Китоб, турли ҳадислар, маънавий интилишларнинг йўқлигидандир. Оилададаги тарбия аввало, ота-боболаримизнинг буюк мероси билан таништиришдан бошланади. Улар инсoн бoтинини, қaлбини ўзгaртирaди инсoн руҳиятигa тaъсир қилaдиган безавол неъматдир.

Юқорида келтирилган аждодларимизнинг ҳаётидаги мисоллар, уларнинг маънавий меросини ўрганиш ва ўз навбатида, фарзандларимизни бу улуғвор неъматдан баҳраманд қилиш – уларни бугунги кунда бирмунчa тaрaққий этиб бoрaётгaн турли зaрaрли oқимлaрдaн асраб қолишда муҳим тaрбиявий қурoл бўлиб хизмат қилади. Зeрo, улуғ аждодларимиз, жумладан, хожагон-нақшбандия таълимоти намояндаларининг яшaш тaрзи, ўгитлaри, oдoб-aҳлoқлaри турли зaрaрли oқимлaр ғoясигa батамом зид бўлиб, улар маънавий мероси инсoнлaрни фaқaт эзгулик, ҳaлoллик ва пoклик, бунёдкoрлик ва вaтaнпaрвaрлик руҳидa тaрбиялaшга даъват этади.

Дарҳақиқат, инсон ҳар қандай салбий иллатга аввало ўзи курашмоғи лозим. Дунё яралабдики, у икки томон билан ўлчанади. Яхшилик ва ёмонлик, эзгулик ва ёвузлик, жаҳолат ва маърифат. Мана шу икки жиҳат тенг курашади. Уларнинг қай бирининг ғолиб бўлиши бевосита инсоннинг ўзига, ички кучига боғлиқ. Агар ҳар бир инсон ўз иродасига ишонса, кучига таянса, сабр қилса ҳамиша ғалаба қозонади, яъни ёмонлик устидан ғалаба қозонади. Жаҳолатга қарши куч топишга интилади. Бу эса инсонга том маънода куч бағишлайди. Интилишини кучайтиради. Шунинг учун ҳар бир инсон жаҳолатга қарши маърифат билан курашмоғи учун аввало, аждодлар меросини англамоғи, уларни ўрганмоғи лозим.

Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик ғояларини кенг сингдириш мақсадида мамлакатимизда бир қатор амалий ишлар бажариб келинмоқда. Хусусан,
2019 йилнинг май ойида “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди. Унга кўра маънавий-маърифий ишларнинг таъсирчанлигини ошириш, маънавият соҳасидаги ички ва ташқи таҳдид ҳамда хавф-хатарларга қарши самарали курашиш, жамиятда мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлаш, давлат ва жамоат ташкилотларининг бу борадаги фаолиятига яқиндан кўмаклашиш асосий мақсад сифатида белгилаб қўйилган. Таъкидлаш лозим, қарор билан Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини янада ошириш, аҳолининг интеллектуал салоҳияти ва дунёқарашини юксалтиришга, мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлашга доир чора-тадбирлар дастури ҳам тасдиқланди. Дастур доирасида республика бўйлаб “Маънавият фестивали” ва “Йилнинг энг фаол маънавият тарғиботчиси” танлови ўтказилиши, “Бу йилда ўқиш зарур бўлган 100 та китоб” рўйхати тузилиши қайд этилган. Бундан асосий мақсад нима – асосийси, аҳолининг маънавий камолотини юксалтириш, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик ғояларини тарғиб этиш, шунингдек, аждодлар меросини ўрганиб, ғояларини сингдиришдан иборатдир.

Шунингдек, президент бошчилигида жорий йилнинг 19 январь куни маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш, бу борада давлат ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлигини кучайтириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилган бўлиб, унда бир қатор қилиниши керак бўлган амалий ишлар эътироф этилган. Шубҳасиз, ҳар бир халқ аввало маънавий бирлашуви, миллий ғояси билан юксалган. Бугун янги ҳаёт қуриш, ривожланган давлатлар қаторига чиқиш йўлидан бораётган мамлакатимизда ҳам миллий ғоя масаласи жуда муҳим аҳамиятга эга. Шундай экан, миллий ўзлик ва маънавий қадриятларга қарши таҳдид ва хатарлар тобора ортиб бораётган айни дамда ҳар бир инсон маънавий камолотини юксалтириши, миллатлараро тотувликни сингдириши, ўзлигини англаши, турли салбий иллатларга қарши курашиши шарт. Мамлакат раҳбарлигида ўтказилган йиғилишда айни мана шу жиҳатларга алоҳида эътибор қаратилган. Шу билан бир қаторда давлатимиз раҳбари лоқайдлик ва бепарволик энг катта хавф эканини, бугун учраётган ижтимоий муаммоларни камайтириш учун нуронийлар тарбияси, жамоатчилик назорати етишмаётганини таъкидлаб ўтган. Маънавий-маърифий ишларнинг ягона тизимини яратиш, хусусан, ўғил-қизларни болалигиданоқ билимли ва фазилатли этиб тарбиялаш, бунинг учун мактабгача таълим муассасаларига методик ёрдам кўрсатиш муҳимлиги ҳам қайд этилган. Албатта, йиғилиш давомида берилган ҳар бир вазифа инсон онгининг юксалишида, жойларда маънавий камолотнинг ривожланишида хизмат қилади.

Сўзимиз хотимасида аждодларимизнинг ижодига яна бир назар ташлаймиз: “Инсонларнинг энг қадри ози – илми озидир”. Дарҳақиқат, илмсизлик, жаҳолат инсониятни тубанликка, ҳалокатга олиб бориши муқаррар. Киши жаҳолатдан қутилиш мақсадида илм талаб қилиши учун албатта ёш бўлиши шарт эмас, балки қайси ёшда бўлишидан қатъий назар, илмли бўлишга ҳаракат қилиши керак. Илмсизлик ва жаҳолат жамиятимизнинг энг катта душмани, айни пайтда жамият учун катта офат экан, уни фақат маърифат уруғи билан енгиш мумкин. Бунинг учун эса барчамиз иродали бўлиб, илм олиб, мақсад сари интилмоғимиз лозим. Зеро, жаҳолатга қарши курашда маърифат билан жавоб берилади.

Севара Ишмуратова,

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази Умумий бўлим бошлиғи


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Самолёт Тошкент шаҳрига етмай авиафалокатга учради. Қурбонлар ва жароҳатланганлар бор.

Йўловчи самолёти қўнишга яқинлашганда ҳаво диспетчери ва экипаж ўртасидаги алоқа узилиб қолди

Женнифер Лопес концертидан сўнг "Бунёдкор" стадионининг аҳволини кўрдингизми? (Фото)

Кеча "Бунёдкор" стадионида жаҳон машҳур қўшиқчи Женнифер Лопеснинг концерт дастури бўлиб ўтди.

Хамзат Чимаев: "У мени йўқ қилиб ташлайди"

UFC жангчиси Хамзат Чимаевнинг айтишича, UFC 308 турнирида Роберт Уиттакерда ғалаба учун имконият бўлмаган.

Боксчиларимиз Осиё чемпионатини "портлатиб ташлади"

Хабарингиз бор, 30 июлдан 12 августга қадар Таиланднинг Бангкок шаҳри 22 ёшгача бўлган боксчилар ва ёшлар ўртасида Осиё чемпионатига мезбонлик қилади.

Криштиану Роналду икки оғиз сўз билан "Олтин тўп"ни танқид қилди

Куни кеча "Олтин тўп" учун 30 нафар номзоднинг рўйхати эълон қилинди.

Баҳодир Жалоловнинг Усик билан жанги қачон бўлиши мумкинлиги айтилди

Баҳодир Жалоловнинг менежери Алик Фролов мутлақ жаҳон чемпиони Александр Усикка қарши эҳтимолий жанг ҳақида гапирди.

"Биздан Арманистон жанубини тортиб олишяпти, лекин буни ҳеч ким гапирмаяпти"

Унга кўра, Зангезур йўлаги яратилиши Арманистонни "суриялашув"га олиб келиши мумкин.

АҚШдаги уйга ёши Ерникидан катта метеорит қулаб тушди

Таъкидланишича, метеорит тахминан 4,56 млрд. йил аввал пайдо бўлган

70 ёшдан ошган ҳайдовчиларга рулга ўтириш тақиқланади

Шунингдек, суғуртасиз машина ҳайдаганларга кўпроқ жазо бериш ва камера таний олмайдиган автомобиль рақамлари муаммосини ҳал қилиш чоралари ҳам кўриб чиқилмоқда.

Россия ТИВ Арманистон ва Озарбайжон раҳбарларининг АҚШдаги учрашувига изоҳ берди

Умид қиламизки, бу қадам тинчлик дастурини илгари суришда ёрдам беради, дейилади Захарованинг ТИВ сайтидаги изоҳида.

“UzAuto Motors” янги тўлов шартларини эълон қилди

“UzAuto Motors” 2025 йил 21 июлдан бошлаб мижозларга Chevrolet Onix, Tracker ва Damas моделдаги автомобилларни янги шартларда харид қилиш имконини тақдим этмоқда.

Машҳур блогер Абдурозиқ Дубай аэропортида ҳибсга олинди

Расмий идоралар ҳозирча бу ҳодисага изоҳ бермаган ва иш тафсилотларини ошкор қилмаган.

Боғча болангиз борми? Ҳар ой 618 минг сўм ёрдам пули олишингиз мумкин!

Ҳукуматнинг 2025 йил 31 июлдаги қарорига кўра, давлат томонидан камбағал оилаларга махсус моддий ёрдам пули тўлаб берилади.

"Олтин тўп" учун номзодлар рейтингги янгиланди

Goal портали талқинига кўра, Усмон Дембеле "Олтин тўп"га асосий даъвогар бўлиб қолмоқда.

Наманганлик отахон рекорд жаримани «ишлаб олди»

Наманган вилоятида «Gentra» русумли автотранспорт воситасида 82 маротаба йўл ҳаракатлари қоидаларини бузган отахоннинг машинаси хатланди.

Аҳолига субсидия ўрнига фоизсиз қарз берилади

2025 йилдан бошлаб аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида давлат томонидан ажратиладиган субсидиялар босқичма-босқич бекор қилинади.

Ички ишлар вазирлиги семиз ходимларни ишдан бўшатади

Унга кўра, 20 минг киши жисмоний тайёргарлиги текширувидан ўтказилди ва улардан 30 нафари ишдан бўшатилди

Расул Кушербаевнинг алимент иши судда кўрилади

Олиий суд матбуот хизматининг маълум қилишича, 15 августда бўлиб ўтадиган суд томонларнинг розилигига кўра, очиқ ёки ёпиқ тарзда ўтказилади.

"Менга Уиткофф Россия урушни тугатишга, ўт очишни тўхтатишга тайёр эканлиги ҳақидаги хабарни етказди"

Шунингдек, Зеленскийнинг айтишича, Уиткофф ҳар икки томондан ҳудудий ён беришлар бўлиши кераклигини билдирган.

"Биз Донбассни тарк этмаймиз. Биз буни қила олмаймиз"

Зеленский агар Украина бугун Донбассни тарк этса, “Россия ҳужумига тайёргарлик кўриш учун кўприклар аниқ очиб беришини” таъкидлади

Россияда бир фуқаро номига қарийб 3 кг. марихуана почта орқали келди

Буюртмани қабул қилиши керак бўлган пятигорсклик эркак жўнатмани олаётганда пайтда ушланган

Эрон Исроилнинг соғлиқни сақлаш муассасаларига қилинган ҳужумларини қоралади

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги қуролсизланиш ва қуролларни назорат қилиш бошқармаси директори Ҳайдар Али Балужий 12 кунлик уруш давомида Исроил томонидан Эрондаги вакцина ва дори воситалари ишлаб чиқариш объектлари ҳамда соғлиқни сақлаш марказларига қилинган ҳужумларни халқаро ҳуқуқ ва минтақавий хавфсизликка таҳдид сифатида баҳолади.

Исроил армияси журналистлар номларини йўқ қилиш рўйхатига киритгани айтилмоқда

Ғазода ишлаётган журналистларнинг айтишича, улар тўғридан-тўғри нишонга олинмоқда ва исмлари Исроил режими армияси рўйхатларига қасддан йўқ қилиш мақсадида киритилган.

Исроил Al Jazeera телеканалининг беш ходимини ўлдирди

2025 йил 11 август куни Ғазо шаҳридаги “Аш-Шифа” шифохонаси ёнида жойлашган журналистлар чодирига Исроил томонидан уюштирилган зарба оқибатида Al Jazeera телеканалининг 5 нафар ходими ҳалок бўлди.

ошкентдаги “Уч қаҳрамон” бозорининг 40 фоизи ёниб кетгани маълум бўлди

Бозорнинг умумий дўконлар қурилган майдони 20.000 м/кв бўлиб, кўрилган тезкор чоралар натижасида 12.000 м/кв майдонда жойлашган савдо дўконлари ёнғиндан сақлаб қолинган.

ДХХ: Ички ишлар органларининг порахўр ходимлари қўлга олинди

ДХХнинг Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ҳамда ички ишлар ва прокуратура органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ходим 13 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Чироқчида хотин эрини қизғониб бошқа аёлни дўппослаб, кийимсиз қолдирди

Жорий йилнинг 24 июль куни соат 22:30 ларда Чироқчи тумани, яшовчи аёл Д.И. 102 рақамига мурожаат қилиб, у билан бирга расмий никоҳсиз яшаб келаётган эркак Н.П.нинг онаси хонадонига келиб жанжал кўтараётганлигини маълум қилган.

ДХХ: МИБ ходимига ҳукм ўқилди

Маълум бўлишича, давлат ижрочиси ушбу “хизмати” эвазига муқаддам 450 АҚШ доллари ва 1 млн 300 минг сўм ҳам олган.

Бразилияда автобус ва юк машинаси тўқнашди, қурбонлар бор

Ҳодиса оқибатида 11 киши ҳалок бўлди. Шунингдек, 45 киши тан жароҳати олди, улардан 12 нафарининг аҳволи оғирлиги айтилмоқда.

Жомбойда ёнғин чиқди

Ёнғин натижасида “KIA BONGO”, “DAMAS” ва “GENTRA” русумли автомобиллар зарарланган.

Туркияда кучли 6,1 магнитудали зилзила содир бўлди

Турли шаҳарларда, жумладан, Истанбулда ҳам ер силкиниши сезилган.

Болгарияда чўкиб кетган йигитнинг жасади Ўзбекистонга қайтарилмоқда

Болгариянинг Созопол шаҳрида 22 ёшли Ўзбекистон фуқароси украиналик қизни қутқаришга уриниш пайтида сув остидаги қоялар орасида қолиб ҳалок бўлганди.

Машина устида салют учирган блогер 7 суткага қамалди

3 август куни содир бўлган ҳодиса видеолари ижтимоий тармоқларда тарқалган.

Таиландда 30 қаватли минора қулаб тушди

Гумонланувчилар орасида Таиланднинг энг йирик қурилиш компанияларидан бири – Italian-Thai Development Премчай Карнасута ва Хитойнинг China Railway компанияси ҳам бор.

Қозоғистонда йўқолган вертолёт парчаси ва экипажнинг жасади топилди

Эслатиб ўтамиз, EC-145 вертолёти 25 июль куни бедарак йўқолган

Тошкентда 3 нафар эркак банкоматни ўғирламоқчи бўлди

Ерга тушиб кетган банкомат овози фуқароларнинг эътиборини тортганидан шубҳаланиб, улар шикаст етган банкоматни ташлаб воқеа жойидан қочиб кетишган.

Фарзандлари онасини кўришни истамаган аёл алимент пуллари ундирилди

Олтиариқ туманидаги ҳодиса бизни ачинарли ҳақиқатга яна бир бор тўқнаштиради: онанинг фарзандларини ташлаб кетиши.

Хитой фуқароси АҚШдаги ҳибсхонада ўз жонига қасд қилди

32 ёшли йигит ювиниш хонасида бўйнига осилган ҳолда топилган

2023 йилдан буён Исроил томонидан Ғазога 100 минг тонна бомба ташланди

Сўнгги 24 соат ичида Ғазода Исроил томонидан 100 нафар киши ўлдирилди

Ғазода очликдан ҳалок бўлганлар сони 197 нафарга етди

Бу ҳақда Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги директори Мунир ал-Барш ижтимоий тармоқда маълум қилди.

ҲАМАС: Исроилнинг Ғазо шаҳрини босиб олиш режаси "катта хақ тўлашга олиб келади"

ҲАМАС ҳаракати Исроил ҳукумати томонидан Ғазо шаҳрини босиб олиш ва унинг аҳолисини мажбуран кўчириш режаларини кескин қоралаб, буни "катта оқибатларга олиб келувчи ҳарбий жиноят" деб атади.

БМТ инсон ҳуқуқлари комиссари Исроилни Ғазодаги ҳарбий режадан воз кечишга чақирди

Бу ҳақда хорижий ОАВга таянган ҳолда Report нашри хабар берди.

Ҳизбуллоҳни қўлдан қуролсизлантириш — АҚШ ва Исроилнинг найранги

Ямандаги Ансоруллоҳ ҳаракати раҳбари Абдулмалик ал-Ҳуси АҚШ ва Исроилнинг Ливандаги Ҳизбуллоҳ ҳаракатини қуролсизлантириш уринишларини кескин танқид қилди.

Исроил Ғазо шаҳрини босиб олиш режасини тасдиқлади

Исроил Хавфсизлик кабинети Ғазо секторида фақат Ғазо шаҳрини босиб олиш режасини маъқуллади. Бу қарор аввал эълон қилингандай бутун сектор эмас, балки унинг шимолий қисмига доир босиб олишни назарда тутади.

Исроил ваъдасини бузди ва ғазоликларни «секин ўлдириш»да давом этяпти

Исроил Ғазо секторига инсонпарварлик ёрдами ортилган юк машиналарини Европа Иттифоқига ваъда қилганидан тўрт баравар кам киритди. Бу ҳақда Euractiv Еврокомиссия ҳужжатларига асосланиб хабар берди.

Хитойда хавфли вирус тарқалди. Карантин чекловлари жорий қилинди

Хитойнинг Жанубий Фошан провинциясида чикунгуня вируси катта тезликда тарқалмоқда.

Тошкентда 19 ёшли йигит кўчада кийимсиз юргани бўйича маълумот берилди

Ҳолат юзасидан ўтказилган хизмат текшуви натижаларига кўра, 2006 йилда туғилган А.А. исмли шахс Чилонзор тумани 19-мавзе ҳудудида яланғоч ҳолда жамоат жойида ҳаракатланган.

Хитойда кўчки остида 14 киши қолиб кетди

Қолган беш кишини қидириш ишлари давом этмоқда.

Ғазода қашшоқлик қурбонлари сони 197 нафарга етди

Бу ҳақда Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош директори Мунир ал-Бурш ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар берди.

АҚШнинг Жоржия штатидаги Форт-Стюарт ҳарбий базасига қуролланган шахс бостириб кирди

Дастлабки маълумотларга кўра, жароҳатланганлар бор, бироқ уларнинг сони ҳозирча номаълум.

Испанияда жазирамадан 1060 киши вафот этди

Испанияда ёзнинг иккинчи иссиқ тўлқини хавфи остида, бу камида кейинги якшанбага қадар давом этиши кутилмоқда.

Кўкдаладаги газ портлаши оқибатида 10 синф қиз ҳам вафот етди

Масъуллар воқеадан сўнг, портлаш ва ундан келиб чиққан ёнғин 4 кишининг умрига зомин бўлганини очиқлаганди.

Инсоният тарихида биринчи марта ядро қуроли қўлланилган кун: Ҳиросимага атом бомбаси ташланганига 80 йил тўлди

Оқибатда Қўшма Штатлар Б-29 Энола Гай бомбардимончи самолёти ҳеч қандай қаршиликка учрамай, шаҳар марказидан учиб ўтган ва “Кичкинтой” деб номланган ядро бомбасини шаҳарга ташлаган.

Сирдарёда машина олиб қочган икки йигит Бўкада уларни тўхтатишга уринган ИИБ ходимини пичоқлади

Андижон вилояти, Хўжаобод туманидан бўлган 18 ёшли икки йигит ўзлари Самарқанд шаҳридан йўловчи сифатида минган Cobalt машинасини Сирдарё вилояти ҳудудида ҳайдовчи ҳожатхонага кирганидан фойдаланиб, олиб қочган.

Ғазоликларни қиришга чорлаган исроиллик футболчини немислар ортига қайтаришди

Германия Иккинчи Бундеслигасининг «Фортуна Дюсселдорф» клуби, мухлисларнинг босими туфайли, исроиллик ҳужумчи Шон Вайсман билан режалаштирилган шартномани бекор қилди.

Кўкдаладаги портлашда ҳайдовчи жароҳатланди

Ёнғин натижасида 1 та автоцистерна ва 10 куб пропан суюлтирилган газ сақлаш резервуари ёниб зарарланган.

Кўкдала туманида рўй берган ёнғин тўғрисида расмий маълумот берилди

Шунингдек, вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати "портлаш" эмас, ёнғин чиққанини маълум қилди.

Колумбиядаги сув тошқинларидан 2 мингдан ортиқ киши жабрланди

Санта-Марта мэри Карлос Пинедо шаҳарда тўрт соат ичида ҳар квадрат метрга 155 миллиметр ёмғир тушганини айтди. У бу миқдорни "жуда юқори" деб таърифлади.

Дорихонада маст эркак 14 ёшли болани калтаклади

Жумладан, вояга етмаган М.К.га етказилган тан жароҳати юзасидан суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган.

Гулистондаги вилоят мусиқали драма театрида ёнғин чиқди

Шунга кўра, 5 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 18:09 да воқеа жойига етиб борган ҳамда соат 18:12 да ёнғинни қуршаб олиб, 19:00 да тўлиқ ўчирган.

Чилида фожиа: Шахтадаги ишчилар ҳалок бўлди

Шахтанинг ўпирилиб қулашига Чили тарихидаги энг кучли сейсмик силкинишлардан бири сабаб бўлган. Зилзила Эль-Теньенте шахтасига катта зарар етказди.

Сериалдан илҳомланган икки ўқитувчи яширин нарколаборатория очишди

Американинг «Эгрилик сари» сериалидан илҳомланган ҳиндистонлик икки ўқитувчи яширин нарколаборатория очишди.

Ғазода гуманитар ёрдам навбатига қилинган ҳужумда 9 фаластинлик ҳалок бўлди

Бу ҳақда “Анадолу” агентлиги соғлиқни сақлаш идоралари ва гувоҳларга таяниб хабар берди.

ХАМАС: 2023 йилдан бери Ғазода 230 дан ортиқ журналист ҳалок бўлди

Бу ҳақда ХАМАСнинг расмий вакили Иззат ар-Ришк Telegram-канали орқали хабар берди.

Ғазода геноцид сиёсати оқибатида хавфли касаллик тез суръатда тарқалмоқда

Вазирлик бош директори Мунир ал-Буршнинг сўзларига кўра, сўнгги кунларда 95 та янги ҳолат аниқланган, шулардан 45 нафари болалар, иккиси эса 15 ёшдан кичик.

Зеленский Россиянинг Украинага қарши босқинида Ўзбекистон фуқароларининг иштирокини қайд этди

Дронлар билан таъминлаш ва улардан фойдаланиш, аскар ёллаш ҳамда бригадаларни бевосита молиялаштириш масалалари алоҳида муҳокама қилинди.

Шавкат Мирзиёев Туркманистондаги конференцияда 6 муҳим таклифни илгари сурди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 5 август куни Туркманбоши шаҳридаги "Аваза" миллий туризм ҳудудида ўтаётган БМТнинг Денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар бўйича учинчи конференциясида иштирок этди.

Миробод туманида Spark ёниб кетди

Миробод туманида автомашинада содир бўлган ёнғин тўғрисида маълумот берилди.

Тошкентда соҳта ҳожатбарор ДХХ ходими ушланди

Пойтахтда фирибгарлик ҳолати аниқланди.

Конор Макгрегор фуқароларни Ирландия конституциясини ўзгартиришга чақирди

Бу ҳақда у ижтимоий тармоқдаги Х саҳифасида ёзди.

Тошкентда 19 ёшли "курьер" йигит Isuzu босиб кетиши оқибатида вафот этди

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

“Крокус Сити Холл”даги терактни амалга оширган тўрт нафар шахс айбини тан олди

Бу ҳақда 127 нафар жабрланувчи томонидан вакиллик қилувчи адвокат Людмила Айвар 4 август куни россия давлат ОАВга маълум қилди.

Ғазо секторида Гийен-Барре синдроми билан оғриган 3 фаластинлик, жумладан 2 бола вафот этди

Бу ҳақда ҳудуднинг Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.

Ғазода ҳалок бўлганларнинг 30%дан ортиғи — болалар

Бу ҳақда Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ғазода эълон қилган ёзма баёнотда маълум қилинди.

Ғазо секторида очликдан вафот этганлар сони 175 нафарга етди

Сўнгги пайтларда Фаластиннинг Ғазо секторида камида 175 киши, жумладан, 93 бола очликдан вафот этган.

Яман соҳилларида қайиқнинг чўкиши оқибатида камида 76 нафар мигрант ҳалок бўлди

"Бедарак йўқолганларнинг тақдири ҳали ҳам номаълум", — дея таъкидлади Халқаро миграция ташкилотининг (ХМТ) Яман бўйича миссияси раҳбари Абдусаттор Эсоев АFP агентлигига берган баёнотида.

Яманда муҳожирлар қайиғи чўкиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 68 кишига етди

Бу ҳақда Халқаро миграция ташкилотининг Ямандаги миссияси раҳбари Абдусаттор Эсоевга таяниб, Associated Press хабар берди.

Корхонадаги юз берган портлаш икки кишининг ҳаётига зомин бўлди

Воқеа юзасидан суриштирув ишлари бошланган

Исроил армияси Жанубий Сурияда қурол контрабандасига қарши операция ўтказди

Бу ҳақда армия матбуот хизмати маълум қилди, деб хабар беради Report.

Ғазода очликдан ҳалок бўлганлар сони 175 нафарга етди

Исроил муҳосарасидаги Ғазо секторида сўнгги 24 соат ичида яна 6 нафар фаластинлик очликдан вафот этди, дея хабар берди Ғазодаги Соғлиқни сақлаш вазирлиги Бош директори Мунир ал-Бурш.