Мигрантлар билиши керак бўлган муҳим 5 қоида

A A A
Мигрантлар билиши керак бўлган муҳим 5 қоида

Чет элга ишга кетиш истагида бўлганлар нималарни билиши керак? Ишлаш учун қонуний йўл билан бориш қулайми? Қайси давлатда, қандай бўш иш ўринлари борлигини қандай аниқласа бўлади? hudud24 қонуний меҳнат миграцияси, қонунчиликда берилган имтиёзлар, ишга ёлланишда алданиб қолмаслик учун билиш керак бўлган муҳим қоидалар ҳақида маълумот берди.

  1. Қонуний меҳнат миграцияси қандай амалга оширилади?

Меҳнат мигрантлари чет элда ишлаш учун Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги, хусусий бандлик агентликлари орқали ёки мустақил равишда кетиши мумкин. Бунда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги, хусусий бандлик агентликлари орқали ишлашга кетишда иш ва турар жой топишда муаммоларга дуч келинмайди.

Чет элга ишлашга қайсидир ташкилот орқали ёки мустақил кетишдан қатъи назар шахс ҳуқуқлари чет элдаги консуллик муассасалари томонидан бир хилда ҳимоя қилиниши керак.

Қонунчиликка кўра, 2021 йил 1 январдан бошлаб барча хорижий давлатларга чиқишда фуқароларнинг чет элга чиқиш (қизил) паспортни расмийлаштириш талаб этилади. Бугунги кунда Арманистон, Россия, Украина, Беларусь, Грузия, Қозоғистон, Тожикистон, Озарбайжон ва Молдова каби давлатлар билан визасиз режим ўрнатилган.

  1. Мигрантларга қонунчиликда қандай имтиёзлар берилган?

2021 йил 1 январдан бошлаб меҳнат миграцияси фаолиятини амалга оширувчи шахслар ўзини ўзи банд қилган ҳисобланиб, белгиланган солиқларни тўлаш ҳамда пенсия миқдорини ҳисоблашда инобатга олинади.

Ўзини ўзи банд қилган шахслар ўзига пенсия ҳисобланиши ва иш стажига эга бўлиши учун БҲМнинг 50 фоизидан кам бўлмаган миқдорда (бугунги кунда 165 минг сўм) ижтимоий солиқ тўлайди.

Солиқ кодексининг 369-моддасига мувофиқ ўзини ўзи банд қилган шахслар жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод этилади.

2018 йилнинг 1 апрелидан бошлаб меҳнат мигрантларига темир йўл билетларининг нархларига 20 фоиз миқдорда чегирмалар берилиши йўлга қўйилган. Шунингдек, вақтинчалик меҳнат фаолиятини олиб бориш учун республика ҳудудидан ташқарига жўнаб кетаётган фуқароларга 1000 АҚШ доллари миқдорида кредитлар бериш жорий жорий этилган.

2021 йил 1 январдан бошлаб меҳнат мигрантларига — тижорат банклари томонидан бозор тамойиллари асосида мустақил равишда ўрнатиладиган ставкаларда микроқарзлар берилади.

Меҳнат миграцияси билан шуғулланиш учун хорижга чиқиб кетаётган шахсларга микроқарзлар берилади. Микроқарзлар хорижда ишга жойлашиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун 10 миллион сўмгача миқдорда бир йил муддатга берилади.

Боқувчиси хорижга меҳнат миграциясига чиқиб кетган ва “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатда бўлган оилаларга БҲМнинг 2 баравари миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади. Шунингдек, “дафтарлар”дан бирига киритилган оила аъзоларига БҲМнинг 5 баравари миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади.

Меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг Ўзбекистонда улар билан бирга яшовчи пенсия ёшига етган ёки I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган оила аъзоларига касаба уюшмалари тизимидаги санаторий ва профилактик даволаниш муассасаларига бир марталик бепул йўлланма берилади.

Бундан ташқари, меҳнат миграциясига чиқиб кетганларнинг болаларига мавсумий фаолият юритадиган оромгоҳларга бепул йўлланмалар берилади.

  1. Қайси давлатда, қандай бўш иш ўринлари борлигини қандай аниқласа бўлади?

Фуқаролар қайси чет эл мамлакатида қандай бўш иш ўринлари борлиги ҳақидаги маълумотларни Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига (+99871-202-33-55; info@migration.uz) шахсан мурожаат қилиш орқали, “1282” қисқа рақамли ишонч телефонлари орқали ҳамда http://www.migration.uz/ сайтидан ёки https://labormigration.uz/ платформасидан олишлари мумкин.

Ушбу платформалар орқали фуқаролар Россия Федерацияси, Қозоғистон Республикаси, Туркия Республикаси, Корея Республикаси, Бирлашган Араб Амирликлари ҳамда бир қатор Европа давлатларидаги бўш иш ўринлари билан батафсил танишиб чиқиши ҳамда ўз хоҳиши ва малакасига мос ишни танлашлари мумкин.

Шунингдек, ушбу платформалар орқали хусусий бандлик агентликаридаги ваканциялар, меҳнат шартномаларини тузиш қоидалари ҳамда патентни расмийлаштириш талаблари билан боғлиқ ахборотлар билан ҳам танишиш имконияти мавжуд.

Бундан ташқари, мазкур платформалар орқали фуқаролар чет элга ишлаш учун чиқишда ҳамда юқоридаги давлатларга кириш-чиқишда чекловлар бор-йўқлигини текшириб олиши мумкин.

  1. Ишга ёлланишда алданиб қолмаслик учун нима қилиш керак?

Биринчи навбатда, чет элда ишлаш учун кетаётганда иш ким томонидан таклиф қилинаётганлигини текшириш керак. Яъни, иш берувчи ҳақидаги маълумотлар билан батафсил танишиб чиқиш лозим. Шубҳали иш берувчилардан бўлган таклифларни қабул қилмаслик, ёзма ёки онлайн тарзда тузилишидан қатъи назар меҳнат шартномаси шартлари билан танишиб чиқиш шарт. Бу жараёнда иложи борича ҳуқуқшунос ёрдамидан фойдаланиш тавсия этилади.

Бундан ташқари, чет давлатларга ишлашга кетаётган фуқаролар қуйидагиларга амал қилиши лозим:

– мазкур давлат қонунларига қатъий риоя қилиш;

– хорижий мамлакатда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган барча ҳужжатлар ва рухсатномаларни ўз вақтида қонуний йўллар билан расмийлаштириш (бунда қонуний тартибда белгиланган бож ва йиғимлардан ташқари ҳеч қандай тўловларни амалга оширилмайди);

– ишга жойлашаётганда фуқаролик паспортини ҳеч кимга бермаслик;

– меҳнат шартномасида унинг барча шартлари (ишнинг характери ва тури, муддати, маош миқдори, ижтимоий кафолатлар) қайд этилганига ишонч ҳосил қилиш.

Хорижий мамлакатларга меҳнат қилиш учун кетган барча фуқаролар шу давлатдаги Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ёки консуллик муассасаларида рўйхатдан ўтишлари шарт. Республиканинг ваколатли ташкилотлари бўлмаганда Ўзбекистон ҳукумати томондан ваколат берилган органларидан рўйхатдан ўтишлари зарур.

Чет элларга ишлаш учун кетаётган фуқаролар хорижий мамлакатга етиб олгандан сўнг оила аъзолари, дўстлари ва яқинлари билан почта, телефон ёки Интернет орқали мунтазам равишда боғланиб туришлари лозим.

Чет эллик иш берувчи шартнома талабларига риоя қилмаган ҳолларда (иш ҳақини ўз вақтида тўламаслик, тўлиқ миқдорда тўламаслик ёки ишдан бўшатиш) хорижий мамлакатнинг қонунчилиги билан ўрнатилган тартибда шикоят қилиш, шу жумладан судга мурожаат қилиш мумкин.

Одам савдоси — куч билан таҳдид қилиш, куч ишлатиш ёки мажбурлашнинг бошқа шаклларидан фойдаланиш, ўғирлаш, фирибгарлик, алдаш, йўли билан одамлардан фойдаланиш мақсадида уларни ёллаш ҳисобланади.

Одам савдосидан жабрланганлар Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ёки консуллик муассасаларига мурожаат қилиши лозим. Ушбу муассасаларнинг контакт маълумотлари ва жойлашув жойлари ҳақидаги маълумотларни https://mfa.uz/ сайтида мавжуд.

  1. Ҳар қандай давъатларга эргашмаслик

Меҳнат мигрантлари хорижда бўлиш даврида кутилмаган кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида:

– корхона раҳбарлари, ҳамкасблар ва маҳаллий аҳоли билан дўстона муносабатда бўлиш;

– маҳаллий халқнинг урф-одатлари ва миллий анъаналарини ҳурмат қилиш;

– жамоат жойларида ўрнатилган тартиб ва санитария-гигиена қоидаларига риоя қилиш;

– давлат сиёсатига, корхона раҳбарияти ва бошқа шахсларнинг ички ишларига аралашмаслиги лозим бўлади.

Инсон ҳаёти учун хавф туғилиши мумкин бўлган жойларга бормаслик, тажовуз қилинган тақдирда у ердан тезда кетиш, имкони бўлмаса ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари ёки атрофдаги шахслар эътиборини турли йўллар билан жалб қилишга ҳаракат қилиш лозим.

Ўша давлатнинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари вакиллари ҳужжатларни текшириш мақсадида талаб қилган тақдирда, ҳуқуқий ҳолатни тасдиқловчи барча ҳужжатларни тақдим этиш керак.

Агарда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган вакиллари ўз ҳаракатлари билан қонун доирасидан четга чиққан тақдирда, зудлик билан Ўзбекистон Республикасининг дипломатик (консуллик) муассасалари билан боғланиш лозим.

Бугунги кунда чет давлатларга ишлаш учун кетган фуқароларни турли хил урушлар ва қуролли можароларга давъат этиш ва жалб қилиш ҳоллари учрамоқда.

Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг чет давлатларнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия органлари ёки шунга ўхшаш бошқа органларига хизматга ёлланиши — Жиноят кодексининг 1541-моддасига кўра, 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Машҳур актёр ўз квартирасидан ўлик ҳолда топилди

Унинг энг эсда қоларли ролларидан бири Жим Керри ва Кэмерон Диаз билан бирга суратга тушган "Ниқоб" фильмидаги гангстер Дориан Тирелл роли эди.

ФИФА Аргентина терма жамоасини 2026 йилги жаҳон чемпионатидан четлаштириши мумкин

Бу ҳақда La Nacion газетаси хабар бермоқда.

ДИҚҚАТ! «Damas» ва «Labo» ҳайдовчилари огоҳ бўлинг!

Унга кўра, ўтказилган текширувлар натижасида мазкур маҳсулотларнинг сифати амалдаги стандарт талабларига жавоб бермаслиги аниқланган.

Қаршида саунада фаолият юритган фоҳишахона аниқланди

Махсус тадбир пайтида у порaнинг бир қисми ва ашёвий далиллар билан ушланган.

ФИФА ЖЧ-2026 қуръаси юзасидан Ўзбекистонга мурожаат қилди

ФИФА матбуот хизмати 2026 йилги жаҳон чемпионати қуръаси натижаларидан кейин Инстаграм орқали Ўзбекистон терма жамоасига мурожаат қилди.

Минг афсус! АҚШдаги отишмада ўзбек талаба ҳалок бўлди

Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили маълум қилиб, марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган.

Месси Болливуд юлдузи Шоҳрух Хон билан учрашди (фото)

Аргентина терма жамоаси ва "Интер Майами" юлдузи Лионель Месси Ҳиндистонга 3 кунлик ташриф билан келди.

Ўзбекистонлик футболчи фаолиятини Европа клубида давом эттиришга яқин

Абдуғани Камолов Қирғизистоннинг “Бишкек Сити” клубини тарк этиб, Косово чемпионати вакили билан шартнома имзолаши кутилмоқда. Бу ҳақда Asia-Sport.uz телеграм канали хабар берди.

Слот билан можаро якунланганидан кейинги дастлабки ўйиндаёқ Салоҳ АПЛ рекордини ўрнатди

"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.

"Нефтчи" бомба трансферлар тайёрламоқда

Суперлиганинг амалдаги чемпиони "Нефтчи" келаси мавсумда ҳам ўз олдига юқори мақсадлар қўймоқда.

2026 йилда ойлик, стипендия, пенсия ва нафақалар оширилади

Пенсия тўловларига 86,1 трлн сўм, нафақаларга 14 трлн сўмдан ортиқ маблағ ажратилиши кутилмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб совуқ антициклон ва инверсия узоқроқ давом этади

Мамлакат ҳудудида кузатилаётган совуқ антициклон таъсири 5 декабрга қадар сақланиб туриши кутилмоқда. Демак, 5 декабрь кунига қадар ёмғирдан дарак йўқ.

Темур Кападзе Индонезия терма жамоасида қанча маош олади?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Темур Кападзе Индонезия термасида иш бошлашга яқин турибди.

Фабио Каннаваро Италия U-17 - Ўзбекистон U-17 ўйинига муносабат билдирди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.

Сибирдан Орол денгизига сув йўналтирилиши мумкин

Бу ташаббус “Қуруқлик сув ресурслари” бўйича илмий кенгашининг октябрь ойидаги йиғилишида кўриб чиқилган.

Путин айрим шахсларнинг маблағларини чеклаш тўғрисидаги қонунни имзолади. Улар кимлар?

Ҳукумат Марказий банк билан келишилган ҳолда, оила аъзоларининг ҳар бири учун ойига 10 минг рубль миқдорида лимит белгилаган.

Бекободда пиёдани уриб юбориб каналга ташлаган ИИБ ходимига хотини ҳам ёрдам берган

Бекобод шаҳар ИИБ катта тезкор вакили мast ҳолда Nexia’да пиёдани уриб кетиб, жабрланувчига ёрдам кўрсатмаган.

Финландия ташвишда: "Агар Украина бўйича тинчлик келишувига эришилса..."

Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.

Тўсатдан картангиздан пул ечилса, ҳайрон бўлманг!

ATTO компанияси хабар беришича, 3–4 декабрь кунлари амалга оширилган йўл ҳақи учун кечиктирилган тўловлар тизим томонидан ечиб олина бошлайди. ​Сабаби техник носозликлар бўлиб, баъзи тўловлар аввалроқ ечилмай қолган. ​Қўрқманг! Бу хатолик эмас, фақат ўша кунларда сарфлаган ҳақиқий суммагина ечилади.

Ишонч ёки юқотиш: Донбасснинг тақдири нима бўлади?

Сўровномада қатнашганларнинг фақат 9 фоизи Россиянинг босқини 2026 йил бошигача тугайди деб ўйлайди.

Наманганда 23 нафар болага ноқонуний диний таълим берган эркак ушланди

У диний билимларни ижтимоий тармоқлардаги номаълум манбалардан мустақил ўрганган бўлиб, расмий диний маълумотга эга бўлмаган.

«Қирғизистон аэропортлари» бешта хизматдан чиққан самолётни аукционга қўйди

Айни пайтда ушбу самолётлар «Манас» халқаро аэропорти ҳудудида жойлашган.

Кучли ёмғир Ғазодаги “Ал-Шифо” шифохонаси ва кўчирилганлар чодирларини сув остида қолдирди

Табиий офат натижасида юзлаб чодирлар вайрон бўлган.

Зеленский Берлиндаги музокаралардан сўнг “тинчлик режаси” бўйича кейинги қадамларни очиқлади

Бу учрашув келаси ҳафтанинг охирига қадар бўлиши мумкин.

Украина аҳолисининг кўпчилиги Донбассни Россияга беришни истамайди ҳамда Зеленскийга ишонади — Киев халқаро социология институти

Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.

АҚШлик машҳур режиссёр Роб Райнер ва унинг рафиқаси уйида ўлик ҳолда топилди

АҚШлик машҳур кинорежиссёр Роб Райнер ва унинг турмуш ўртоғи Мишель Райнер Лос-Анжелесдаги ўз уйида ўлик ҳолда топилди.

Германия ТИВ раҳбари Россияни «НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўришда» айблади

Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.

Колумбияда мактаб автобуси ҳалокатга учради

Губернаторнинг сўзларига кўра, ўқувчилар якшанба куни кечқурун пляжда битирув маросимини нишонлаган.

Бекободда ИИБ ходими машинада одам ўлдириб қўйиб, Сирдарёга оқизиб юборгани айтилмоқда

Бекобод туманида ИИБ Жиноят қидируви бўлими ходими Nexia-3 автомашинасида 43 ёшли пиёдани уриб юбориб, унинг ўлимига сабаб бўлган.

Трамп Вашингтонда ғалаба аркаси қурилишини эълон қилди — CNN

АҚШ президентининг айтишича, арка Париждагига ўхшаш кўринишда, лекин ўлчамлари “бошқа аркаларни соясида қолдирадиган” даражада улкан бўлади.

Марокашдаги кучли сув тошқинлари 37 кишининг ҳаётига зомин бўлди

14-декабр куни Марокашнинг Сафӣ шаҳрида кучли ёмғирлар оқибатида сув тошқинлари юз берди.

Австралия ҳукуматлари қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтиришни режалаштирмоқда

Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.

Лос-Анжелесда Роб Райнер уйида икки киши ўлик ҳолда топилди

Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.

Россия Белгиянинг Euroclear компаниясидан музлатилган активлар учун қарийб 230 миллиард доллар талаб қилмоқда

Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар берди, деб ёзади «Европача правда».

Сиднейдаги террорчининг қўлидан автоматни тортиб олган эркакнинг аҳволи қандай?

Бироқ шундан сўнг террорчи кўприк томонга қочиб, бошқа қуролдан яна ўқ узишни давом эттирган.

Сиднейдаги отишмада раввин ҳалок бўлди

Полиция ҳужумнинг учинчи эҳтимолий иштирокчисини ҳибсга олди

Ғаллаорол ва Зафарободда келинлик сарполари МИБ томонидан олиб берилди

Аёллар ўзларига тегишли бўлган сарполарни собиқ турмуш ўртоқларининг уйларидан олиб кетишга уринганларида қаршиликка учраганлар.

Сиднейдаги отишмани уюштирганлардан бири покистонлик муҳожирми?

Исроил ташқи ишлар вазири Гидеон Саар Сиднейдаги теракт сабаб чуқур қайғуда эканини билдирди

Суданда армияни қўллаб оммавий намойишлар ўтказилди

Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.

БМТдаги Фаластинанинг доимий вакили: Исроил этник тозалаш ва ҳужумларни кучайтиришни давом эттирмоқда

Исроил фаластин халқига нисбатан «ҳужумларнинг кучайиши»ни давом эттирмоқда. Бу жараёнга ишғол қилинган Ғарбий соҳил ҳамда Ғазо секторида ерларни босиб олиш, шунингдек «этник тозалаш» сиёсати ҳам киради.