МИБ Андижондаги 5 ярим миллиард сўмлик савдо маркази сотувга қўйди

МИБ Андижондаги 5 ярим миллиард сўмлик савдо маркази сотувга қўйди

Юртимизда тадбиркорларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлашга, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Лекин, айрим тадбиркорларнинг бизнес режалари иш бермай, банкдан олинган кредитлар суд тартибида ундирилмоқда.

Бюро органлари иш юритувидаги банклар фойдасига ҳал қилинган суд қарорлари ижросини таъминлаш назоратга олинган бўлиб, бу борада муайян ишлар қилинмоқда.

Масалан, Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг 13.01.2024 йилдаги ижро ҳужжатига асосан ундирувчи “ZIRAAT BANK UZBEKISTAN” АЖ фойдасига қарздор “D.K.Nigina” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан жами 6 млрд. 909 млн. сўм ундириш белгиланган. Ижро варақасида ундирув гаровдаги Андижон шаҳрининг Буюк Турон кўчасида жойлашган савдо маркази бино-иншоотларига қаратилиши ҳам қайд этилган.

Бюро ходимлари томонидан қарздорликни бартараф қилиш учун қонунчиликка мувофиқ қарздорга ихтиёрий муддат берилган бўлса-да, ижро ҳужжати талаблари бажарилмаган.

Шунга кўра, ижро ҳаракатлари давомида ижро ҳужжатида ундирув қаратилиши белгиланган савдо маркази биноси тегишли тартибда хатланди.

Қарздорлик бартараф қилинмагани сабабли мазкур бино электрон савдо майдончаси орқали сотиш мақсадида кимошди савдоларига чиқарилди. Бионинг бошланғич нархи эса 5 млрд. 500 млн. сўм этиб белгиланди.

Ҳозирда, ижро ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Сарварбек Ғаниев,

Бюронинг Андижон шаҳар бўлими давлат ижрочиси


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!