Метан "заправка"даги жанжалда тепки остида қолган бола мурожаат билан чиқди
![Метан "заправка"даги жанжалда тепки остида қолган бола мурожаат билан чиқди Метан "заправка"даги жанжалда тепки остида қолган бола мурожаат билан чиқди](/photos/news/y0Jdpzjo2J6kWF0.jpeg)
Мурожаатга кўра, йигит 26 февраль куни Юқори Чирчиқ тумани ҳудудида жойлашган метан газ қуйиш шохобчасида содир бўлган жанжалда беҳуш аҳволга келган бола ўзи эканлигини тан олган.
У ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан унинг вафот этгани ҳақидаги ёлғон хабарларни тарқатмасликларини сўраган.
Бироқ мазкур мурожаатга ишонмаганлар ҳам учрамоқда. Баъзилар куникеча тарқалган видеодаги жабрланган бола у эмаслигини даъво қилган. Баъзи ОАВ вакиллари эса ўша йигитни касалхоналардан излаб юргани айтилмоқда.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).