Месси ўйин пайтида нима учун кўп юришини тушунтирди

Месси ўйин пайтида нима учун кўп юришини тушунтирди

“Интер Майами” ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси ва жамоа сардори Лионель Месси ўйинлар пайтида майдон бўйлаб ҳаракатланиш усулини тушунтирди.

Мен жуда кўп юраманми? Рақибларнинг позициясини баҳолайман. Мен улар қаерда туришларига ва қаерга югуришлари мумкинлигига қарайман. Масалан, “Барселона”да бўлган пайтимда менга доим кўп эътибор қаратилган. Мен ҳужумга ўтиш учун рақиб футболчилар йиғилиши мумкин нуқталардан қочишга ҳаракат қиламан. Рақиблар мен томонга келганда, мен ҳам уларнинг жойлашувини ўрганиб чиқаман, — дея Мессининг сўзларини келтирмоқда АS нашри.

Месси 24 июнь куни 37 ёшини нишонлади. Футболчи саккиз марта “Олтин тўп”ни қўлга киритган. Лионель 2023 йилдан бери “Интер Майами”да ўйнамоқда. Футболчининг Америка клуби билан шартномаси 2025 йилгача мўлжалланган. Айни пайтда, Transfermarkt портали маълумотларига кўра, аргентиналик футболчининг трансфер қиймати 34 миллион еврога баҳоланмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!