Месси «Реал» ҳақида қандай фикрда?

Месси «Реал» ҳақида қандай фикрда?

Барселона” ҳужумчиси Лионель Месси “Реал” ҳақида фикрларини билдириб ўтди.

– Сиз Киевда бўлиб ўтган чемпионлар лигаси финали томоша қилдингизми?

– Фақат хавфли ҳужумлар видео лавҳасини кўрдим. Тўғрисини айтсам, мен Аргентина эдим, у ерда соат минлари бир-бирига тўғри келмайди. Финалда нима бўлганини кўрдим.

–  Сиз ҳар сафар “Реал”нинг мағлубиятга учрашини хоҳлайсизми?

– Ғалаба қозонишни хоҳлайман. Бошқа жамоа нима қилиши билан қизиқмайман. Агар биз мусобақадан чиқиб кетган бўлсак, “Барселона” футболчиси сифатида энг катта рақобатчимиз ғалаба қозонишини истамайман. Лекин, биринчи ўринда, ўзим ғалаба қозонсам дейман.

– Зидан “Реал”ни тарк этгани ҳақида нима фикр билдира оласиз?

– Ҳайрон қолдим. Бунақа бўлишини кутмагандим. Менимча, буни ҳеч ким кутмаганди.

 Зиданда кетиш учун сабаблар бор. Вақтида кетишни тушиниш ҳам бу ажойиб хулқ-атвордан далолат беради. Зидан нега тарк этганини билмайман”, - дейди Месси.

Manba: stadion.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!