Месси “Барселона”нинг муаммоларини бирма-бир санаб берди

Месси “Барселона”нинг муаммоларини бирма-бир санаб берди

Аргентина терма жамоаси билан жаҳон чемпионатида омадсиз иштирок этган Лионель Месси энди эътиборини клубга қаратди.

“Барселона”нинг ўтган мавсумдаги иштирокини омадсиз деб баҳолаган ҳужумчи клуб янги мавсумда қайси чизиқларни кучайтириши кераклигини айтди. Мессининг фикрича, “Барселона”да бир қатор муаммолар бор.

Испан нашрларининг ёзишича, “кўк-анорранглилар” етакчиси ёзда клубга марказий ҳимоячи ҳамда ўнг қанот ҳимоячиси сотиб олинишини истамоқда. Шунингдек, марказий ярим ҳимоячи ҳамда ҳужум чизиғини кучайтира оладиган футболчи харид қилиниши керак.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!