Бокс бўйича 8 вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони, филиппинлик боксчи Мэнни Пакьяо Toni Talks кўрсатувида спорт фаолиятини якунлаганини тасдиқлади.
19 сентябрда Пакьяо 2022 йилда ўтадиган Филиппин президенти сайловларида иштирок этиши маълум қилинганди.
Боксчи рингдаги охирги жангини 2021 йил 22 августда WBA’нинг суперчемпион унвони учун кубалик Йорденис Угасга қарши ўтказиб, мағлубиятга учраган.
“Боксчилик фаолиятим якунланди, мен бу қарорни бокс билан анчадан бери шуғулланишим ва оилам менга у билан етарлича шуғулланганимни айтаётгани сабабли қабул қилдим. Мен Филиппин президенти лавозими учун кураш олиб боришга чорловни қўрқмай қабул қиламан. Бизга тараққиёт керак, биз камбағалликни енгишимиз лозим. Бизга ҳукуматимиз халққа ҳалол ва очиқ-ойдин хизмат қилиши керак. Мавриди келди ва мен ўз зиммамга етакчилик юкини олишга тайёрман”, деб айтган боксчи.
Айни вақтда Пакьяо Филиппин сенати аъзоси ҳисобланади, унинг ваколатлари муддати 2022 йилда якунланади.
Ҳозирда Филиппин президенти Родриго Дутерте ҳисобланади. Мамлакат конституциясига кўра, Дутерте иккинчи муддатга президент лавозимини эгаллай олмайди. Шу сабабли у бўлғуси сайловларда вице-президент лавозими учун курашмоқчи.
“UzAuto Motors” 2025 йил 21 июлдан бошлаб мижозларга Chevrolet Onix, Tracker ва Damas моделдаги автомобилларни янги шартларда харид қилиш имконини тақдим этмоқда.
Гумонланувчилар орасида Таиланднинг энг йирик қурилиш компанияларидан бири – Italian-Thai Development Премчай Карнасута ва Хитойнинг China Railway компанияси ҳам бор.
ҲАМАС ҳаракати Исроил ҳукумати томонидан Ғазо шаҳрини босиб олиш ва унинг аҳолисини мажбуран кўчириш режаларини кескин қоралаб, буни "катта оқибатларга олиб келувчи ҳарбий жиноят" деб атади.
Исроил Хавфсизлик кабинети Ғазо секторида фақат Ғазо шаҳрини босиб олиш режасини маъқуллади. Бу қарор аввал эълон қилингандай бутун сектор эмас, балки унинг шимолий қисмига доир босиб олишни назарда тутади.
Ҳолат юзасидан ўтказилган хизмат текшуви натижаларига кўра, 2006 йилда туғилган А.А. исмли шахс Чилонзор тумани 19-мавзе ҳудудида яланғоч ҳолда жамоат жойида ҳаракатланган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 5 август куни Туркманбоши шаҳридаги "Аваза" миллий туризм ҳудудида ўтаётган БМТнинг Денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар бўйича учинчи конференциясида иштирок этди.
Исроил Суриядаги айирмачи кучлар орқали мамлакатни бўлиб ташлашга уринмоқда. Бу ҳақда Сурия ахборот вазири Ҳамза ал-Мустафо Туркиянинг “Anadolu” ахборот агентлигига берган интервьюсида маълум қилган.
Болани ерда маҳаллий аҳоли вакили топиб олиб, тез ёрдам чақирган. Ҳодиса жиддийлигига қарамай, бола ҳушини йўқотмаган. Унинг қўли синган, умуртқа поғонаси чўзилган
Маълум қилинишича, аёл давлат чегараси чизиғидан 80 метр масофада, чегара ҳудудида ноқонуний равишда бўлиб, Қозоғистон ва Россия чегарасини расмий ўтиш пунктларидан ташқарида кесиб ўтмоқчи бўлган.