Мен АҚШ ва дунёни бошқаряпман, бу мен учун жуда қизиқарли — Доналд Трамп

АҚШ президенти бу ҳақда Тhe Atlantic нашрига берган интервюсида айтиб ўтди.
Интервюда Трамп томонидан билдирилган бошқа фикрлар:
◾️ АҚШ президентлиги ўта жиддий ва масъулиятли вазифа;
◾️ Президентлигимнинг дастлабки 100 кунидан мамнунман;
◾️ Мен учинчи муддатга президентликка сайланмоқчи эмасман, буни амалга ошириш анча қийин;
◾️ Путин билан ишлаш Зеленскийга қараганда осонроқ. Зеленскийнинг қўлида ҳеч қандай карта йўқ, лекин у тобора кўпроқ нарса сўрамоқда;
◾️ Мен ижтимоий тармоқлардаги постларимни ўзим ёзаман, буни жуда тез бажараман. Баъзида ёрдамчиларимга айтиб туриб ёздираман, лекин ўзим ёзишни яхши кўраман;
◾️ Ўйлашимча, мен Украинани қутқаряпман. Бу мамлакат қулаш арафасида эди. Ҳақиқатга тик қарайлик. Мен Украина учун катта хизмат қилаяпман деб ҳисоблайман;
◾️ Россия “кучли ҳарбий машина”. Қўшма Штатларнинг ёрдамисиз Украинадаги уруш бир кунда тугаган бўлар эди. Мазкур урушнинг бошланиши учун масъулият собиқ президент Жо Байденнинг зиммасида;
◾️ Путиннинг ҳозирги ҳаракатлари мени Украинага нисбатан кўпроқ ён босишга ундаши мумкин, бироқ президент Зеленскийга эмас;
◾️ Украинага ёрдам албатта қурол кўринишида бўлиши шарт эмас. Бу ёрдам, санкциялар ёки молиявий чекловлар кўринишида бўлиши мумкин;
◾️ Украинада тинчлик ўрнатиш вақти келди, кейинги ҳафта нима бўлишини кўрамиз.