Украина энди НАТО ва энг аввало АҚШнинг қўлида ўйинчоққа айланди. Бу ҳақда Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев Россиянинг етакчи оммавий ахборот воситаларига берган интервьюсида айтиб ўтди.
Медведевнинг фикрича, Украинадан Россияга геосиёсий таъсир ўтказиш воситаси сифатида фойдаланилмоқда. «Мен бу ҳақда яқинда ёзганман. Украина, қанчалик ачинарли бўлса ҳам, америкаликлар учун ўз-ўзидан керак эмас ва европаликларга ҳам керак эмас. Лекин бу, назаримда, Россияга ва маълум даражада ҳатто Хитойга қарши геосиёсий ўйиндаги баҳс», — деди у.
Хавфсизлик Кенгаши раиси ўринбосари, шунингдек, бошқа томондан, кескинлик мамлакат раҳбариятининг олиб бораётган йўналиши билан боғлиқлигини таъкидлади.
Медведев, шунингдек, россиялик етакчи ОАВ журналистларининг халқаро хавфсизлик, коронавирус пандемияси ва бошқа долзарб воқеаларга оид саволларига жавоб берди.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.