Мбаппе олимпиадаги борадими? Якуний қарор аниқ бўлди

Мбаппе олимпиадаги борадими? Якуний қарор аниқ бўлди

"Реал Мадрид" футболчиси ўз юртида ўтадиган Олимпия ўйинларида иштирок этмайди.

Килиан Мбаппе Париж Олимпиадаси борасидаги якуний қарорини маълум қилди. Футболчи ўз клубининг қарорига кўра бу турнирда ўйнамайди.

"Янги клубимнинг Олимпия ўйинлари бўйича позицияси ўта аниқ. Турнирда ўйнамайман. Ҳақиқат шундан иборат.

Мен янги клубга ўтганимни яхши англайман. "Реал"га сентябрь ойида қўшилиш янги саргузаштни бошлаш учун яхши қарор эмас.

Францияга омад тилайман. Уларни мухлис сифатида кузатаман. Ишонаманки, улар олтин медалларни қўлга киритадилар", -дейди Килиан Мбаппе.

Эслатиб ўтамиз, Килиан Мбаппе яқинда "Реал Мадрид" клуби аъзоасига айланди. Футболчи ПСЖни эркин агент сифатида тарк этиб, мадридликлар сафига қўшилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!