Мбаппе Франциянинг мағлубияти сабабларини айтди

Мбаппе Франциянинг мағлубияти сабабларини айтди

Франция терма жамоаси сардори Килиан Мбаппе нима сабабдан жамоаси финалга йўл олмаганини тушунтирди.

«Рақиб биздан кўра яхшироқ ўйин кўрсатди. Мағлубиятимизнинг сабаби шу! Қанчалик яхши? Буни яна бир бор ўйини кўриб, айтиш мумкин. Биз голдан сўнг тезда иккита гол ўтказиб юбордик. Иккинчи бўлимда бир қатор яхши имкониятларни яратдик, бироқ тўп дарвозага киришни истамади», — деди Мбаппе.

Эслатиб ўтамиз, ушбу Европа чемпионати Мбаппега омадли келди деб бўлмайди. Ҳужумчи мусобақа давомида бурнидан жароҳат олди ва тўлиқ куч билан ҳаракат қила олмади. У ушбу мусобақада 5 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 1 тадан гол ва ассист бор.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!