Машҳур француз хонандаси ва актрисаси Мари Лафоре 80 ёшида вафот этди

Машҳур француз хонандаси ва актрисаси Мари Лафоре 80 ёшида вафот этди

Машҳур француз хонандаси ва актрисаси Мари Лафоре Швейцарияда вафот этди.

Майтена Мари Брижитт Думенак (асл исм-шарифи) Швейцариянинг Женолье шаҳрида 80 ёшида оламдан ўтди. У бу ерда саҳнадан кетганидан сўнг яшаётганди.

Лафоре қўшиқчилик ва актрисалик фаолияти давомида 42 та альбом чиқарган. 

Мари Лафоре хонанда сифатида 1963 йилда "Les vendanges de l'amour"  қўшиғини ижро этиш билан машҳур бўлди. 1966 йилда санъаткор биринчи марта ўзининг энг машҳур қўшиғи — "Manchester et Liverpool"ни ижро этди.

Актриса 35 та фильмда суратга тушганди. Улар орасида француз киносининг машҳур юлдузлари Ален Делон ва Жан-Поль Бельмондо иштирокидаги фильмлар ҳам бор.

 

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!