Чоршанбадан пайшанбага ўтар кечаси Мартиник оролида содир бўлган тартибсизликлар натижасида 12 жандарм яраланди. Улардан бири ўқдан яраланган.
Ижтимоий тармоқларда тартибсизликлар акс этган кўплаб видеолар тарқалиб, уларда Форт-де-Франс ҳалқа йўлида ёнаётган баррикада ва намойишчилар томонидан машиналарга отилган снарядлар акс этган.
Душанба куни полиция ва Ле Ламентинда блокада уюштирган фаоллар ўртасида тўқнашувлар юз берди. Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, блокадани олиб ташлаш операцияси давомида Ле Карбетда тўрт жандарм енгил жароҳатланган. Бундан ташқари, коммунада янги ташкил этилган ҳудудий бригаданинг пости сифатида фойдаланилган муниципалитет биноси бутунлай ёниб кетган.
Сентябрь ойидан бери оролда норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда. Улар яшаш нархининг юқорилиги сабабли Афро-Кариб денгизи халқлари ва ресурсларини ҳимоя қилиш ҳаракати ташаббуси билан бошланган. Намойишчилар Мартиникада 40 фоизга юқори бўлган озиқ-овқат нархларини Франция материкидаги нархларга мослаштиришни талаб қилмоқда.
Россия Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи Валерий Герасимов ўтган ҳафта АҚШ штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раиси, генерал Чарлз Браунга қўнғироқ қилди.
2024 йил 5 декабрь куни жиноят ишлари бўйича Қумқўрғон туман судида 1981 йилда туғилган ҳуқуқбузар ўзининг яшаш хонадонида жабрланувчи аёлга ҳар хил беҳаё сўзларни гапириб, унга нисбатан шаҳвоний шилқимлик қилгани сабаб унга жазо тайинланди.
Бошланган ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. Ушбу ҳафтанинг бошида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради.
Тожикистоннинг Суғд вилояти Конибодом туманида 8 декабр куни бир оиланинг олти аъзоси — эр-хотин ва уларнинг тўрт нафар фарзанди қотиллик қурбонига айланди.
«Bulgartransgaz келишувдаги мажбуриятларини қатъий бажаришни давом этади ва хизмат ҳақи тўланмаса, табиий газ транзитига йўл қўймайди», — дейди мамлакат энергетика вазири Владимир Малинов.
Суриядаги фуқаролар уруши давомида шафқатсизлиги ва мухолифатга қарши кураши билан машҳур бўлган Башар Асаднинг амакиваччаси ва Миллий мудофаа кучларига раҳбарлик қилган Сулаймон Асад мухолифат томонидан осиб ўлдирилди.
Айни вақтда «Абу Валид» лақаби билан интернетга видео тасвирлар жойлаб бораётган Нуриддинов Худоёр Бахтиёр ўғлига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қидирув эълон қилинган. Бу ҳақда ИИВ хабар берди.