Марокашлик инфлюенсер дунёдаги биринчи Мiss АIга айланди

Марокашлик инфлюенсер дунёдаги биринчи Мiss АIга айланди

Ўтган ойда дунёдаги биринчи виртуал гўзаллик танлови ҳакамлари 10 нафар финалчини тақдим этганидан сўнг, ниҳоят, биринчи Мiss АI номи аниқланди, дея хабар беради CNN.

Марокашлик лайфстайл-инфлюенсер Кенза Лейли бутунлай, тасвирларидан дастхатлари ва нутқигача сунъий интеллектдан иборат. Унинг Instagram да деярли 200 000, TikTok да яна 45 000 обуначиси бор. Лейли Phoenix AI агентлиги асосчиси Мириам Бесса томонидан яратилган.

Биринчи Мiss АI танлови баҳорда бошланган ва дунёнинг турли бурчакларидан 1500 га яқин АI дастурчиларидан аризаларни жалб қилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!