Марказий банк коронавирус инфекцияси тарқалиши сабабли тадбиркорлик субъектларида кредитларни қайтариш билан боғлиқ салбий оқибатларни юмшатиш мақсадида барча тижорат банкларига:
• коронавирус инфекциясининг тарқалиши оқибатида пул оқимларининг камайиши юз берган ва лойиҳаларни ишга тушириш муддатлари кечикаётган корхоналар, шу жумладан, туризм ва халқаро юк ташиш соҳалари, асосий контрагентлари коронавирус инфекцияси энг кўп тарқалган давлатларда жойлашган корхоналар ҳамда Ўзбекистонда коронавирус профилактикаси чора-тадбирларининг амалга оширилиши бевосита фаолиятига салбий таъсир кўрсатадиган корхоналарга ажратилган кредитларни қайтариш имкониятларини тўлиқ ва пухта ўрганиш;
• ўрганиш натижаларидан келиб чиққан ҳолда, мижозларнинг реал пул оқимлари ва имкониятлари ҳамда лойиҳаларни ишга туширишнинг кутилаётган муддатларидан келиб чиқиб, кредитнинг асосий қарзини қайтариш бўйича 2020 йил 1 октябрига қадар имтиёзли давр бериш ҳамда якуний тўловлар муддатларини берилган имтиёзли даврга мос равишда узайтириш юзасидан кредит шартнома шартларига ўзгартириш киритиш масаласини кўриб чиқиш тавсия қилинади.
Бунда тижорат банкларига юқоридаги тавсияларга асосан шартлари қайта кўриб чиқилган кредитлар сифатининг таснифини ўзгартирмаслик ҳуқуқи берилади.
“UzAuto Motors” 2025 йил 21 июлдан бошлаб мижозларга Chevrolet Onix, Tracker ва Damas моделдаги автомобилларни янги шартларда харид қилиш имконини тақдим этмоқда.
Жорий йилнинг 24 июль куни соат 22:30 ларда Чироқчи тумани, яшовчи аёл Д.И. 102 рақамига мурожаат қилиб, у билан бирга расмий никоҳсиз яшаб келаётган эркак Н.П.нинг онаси хонадонига келиб жанжал кўтараётганлигини маълум қилган.
ДХХнинг Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ҳамда ички ишлар ва прокуратура органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ходим 13 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Гумонланувчилар орасида Таиланднинг энг йирик қурилиш компанияларидан бири – Italian-Thai Development Премчай Карнасута ва Хитойнинг China Railway компанияси ҳам бор.
ҲАМАС ҳаракати Исроил ҳукумати томонидан Ғазо шаҳрини босиб олиш ва унинг аҳолисини мажбуран кўчириш режаларини кескин қоралаб, буни "катта оқибатларга олиб келувчи ҳарбий жиноят" деб атади.
Исроил Хавфсизлик кабинети Ғазо секторида фақат Ғазо шаҳрини босиб олиш режасини маъқуллади. Бу қарор аввал эълон қилингандай бутун сектор эмас, балки унинг шимолий қисмига доир босиб олишни назарда тутади.
Ҳолат юзасидан ўтказилган хизмат текшуви натижаларига кўра, 2006 йилда туғилган А.А. исмли шахс Чилонзор тумани 19-мавзе ҳудудида яланғоч ҳолда жамоат жойида ҳаракатланган.