“…2018 йил Афғонистонга борганимда ҳам бошимдан бир тола сочим тўкилмаганди. Аммо, мусаффо осмон остида, "Миллий гвардия”дек қўриқчилари бор мамлакатимизда ўлиб кетишимга оз қолди..." (А.Содиқова)
Журналистика Ўзбекистонда хавфли касблар сафига кирадими?
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи тизим ходимлари истаган фуқарони жиноятчига, хоҳлаганини жабрдийдага, ва албатта, истаганини туҳмат билан қамоққа тиқиш даражасидаги тузулмага айлангани ҳақиқатми?
Миллий гвардия, ИИБ каби тизимлар фуқароларнинг ҳақ-ҳуқуқларни қанчалик ҳимоя қила олмоқда. Нима учун жамиятимизда ҳуқуқни муҳофаза қилиш тузулмаларига ишонч сўниб кетган?
Журналист Анора Содиқова ўз касбий фаолиятини амалга ошириш жараёнида жиддий зўровонлик ва тажовузга учраганини баён қилади.
"Журналистик суриштирув билан “Журналист касбини ўзгартиради” лойиҳаси асосида Келес мости остидаги мардикор бозорига бордим. Ҳаммаси яхши кетаётганди. Миллий гвардия келиб аралашди, телефонимни сўради, мен бермадим. Сўнг орқамдан 4 нафар аёл келиб менга ташланиб телефонимга ёпишди.
Энг қизиғи, менинг сочларимни тортиб, калтаклаётган аёллардан мени “Миллий гвардия”миз ҳимоя қилмади (балки истамагандир). Уларга қўшилиб, телефонимни сўради. Ҳамкасбларим ёрдамида бир гуруҳ тажовузкор аёллардан қутилиб қочдим. 2018 йил Афғонистонга борганимдаям бошимдан бир тола сочим тўкилмаганди. Аммо, мусаффо осмон остида, “Миллий гвардия”дек қўриқчилари бор мамлакатимизда ўлиб кетишимга оз қолди..."
Батафсил тез орада Rost24.uz ахборот сайтида ўқийсиз. Кузатишда давом этинг.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов тўп тепаётган "Манчестер Сити" бугун, 17 декабрь куни Англия Лига кубоги чорак финали доирасида ўз майдонида "Брентфорд"ни қабул қилади.
Қайд этилишича, табиб халқ табобати соҳасида фаолият юритиш гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаганига қарамай, одамларга хизмат кўрсатишда давом этган.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.