Марадонанинг ўлимига сабабчи бўлган шахсларнинг исмлари ошкор этилди

Марадонанинг ўлимига сабабчи бўлган шахсларнинг исмлари ошкор этилди

Жума куни футболчи Диего Марадонанинг ўлимига алоқадор бўлиши мумкин бўлган шахсларнинг исмлари ошкор этилди. Аргентина расмийларининг хабарига кўра, иш юзасидан икки нафар ҳамшира ва бир нафар шифокор сўроқ қилинмоқда.

Марадона ўтган йилнинг охирида 60 ёшида вафот этди. Ноябрь ойида унинг бош қисмида жарроҳлик амалиёти ўтказилган эди. Ҳозирда эса расмийлар шифокорларнинг ишида бепарволик бўлганми, ёки йўқ, шуни аниқлаши керак.

Леополдо Луиз исмли жарроҳ ҳам терговда иштирок этмоқда. Баъзи манбаалар футбол юлдузининг ўлимига айнан шифокорлар сабаб бўлганини таъкидлаган эдилар.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!