«Манчестер Сити» ҳимоячиси 5 ҳафтага сафдан чиқди
Англиянинг «Манчестер Сити» клуби ҳимоячиси Райан Аит-Нури яқин вақтлар ичида жамоасига ёрдам бера олмайди.
Маълум қилинишича, 24 ёшли жазоирлик футболчи тўпиғидаги жароҳати сабабли камида 5 ҳафта майдонга тушмайди.
Ушбу мавсумда Райан Англия Премьер-лигасида 3 та ўйин ўтказди, аммо гол ёки голли узатмалар билан ажралиб турмади.
Эслатиб ўтамиз, ёзги трансфер ойнасида «шаҳарликлар» уни «Вулверхэмптон»дан қарийб 37 миллион евро эвазига ўз сафига қўшиб олганди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
