Мамлакатимизнинг 4 ҳудудида кредит маблағларини талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди

Мамлакатимизнинг 4 ҳудудида кредит маблағларини талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент органлари томонидан банкларнинг комплаенс-назорати тузилмалари билан ҳамкорлик доирасида пул маблағларининг талон-торож қилиниши бўйича аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан ўз вақтида қонуний чоралар кўрилмоқда.

Хусусан, Департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Б.С.” МЧЖ мансабдор шахслари ҳудудий тижорат банки филиалидан чорвачиликни ривожлантириш учун ажратилган кредит маблағларининг 3,3 млрд сўмини бошқа мақсадларда сарфлаб, талон-торож қилганлиги аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Ҳазорасп туман бўлими томонидан ҳудудий тижорат банки филиалининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Sh.A.” ва “H.M.” МЧЖлар масъул шахслари ва бошқалар ўзаро тил биликтириб, парранда ва озуқа еми сотиб олиш учун “Sh.A.” МЧЖга ажратилган 2 млрд сўм кредитни “H.M.” МЧЖга ўтказиш орқали нақдлаштириб олиб талон-торож қилганлиги аниқланган.

Департаментнинг Поп туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “S.S.” МЧЖ раҳбари М.Х. ва иш юритувчиси Ў.М. ҳудудий тижорат банки филиалидан МЧЖга аёллар гўзаллик салони ва фитнес спорт тўгарагини ташкил этиш учун ажратилган имтиёзли кредит эвазига ҳарид қилинган спорт анжомлари ва жиҳозларини сотиб юбришиб, жами 1,2 млрд сўм кредит маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Департаментнинг Ғузор туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда эса, фуқаро Р.К. яқин қариндоши Ш.Х.нинг номидан “Н.S.” деҳқон хўжалигини давлат рўйхатидан ўтказиб, чорва молларини кўпайтириш ва йилқичилик фаолиятини амалга ошириш, зотдор отлар сотиб олиш ҳамда кўпайтириш учун банк филиалидан ажратилган 700 млн имтиёзли кредит маблағини бошқа мақсадларда сарфлаб, талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўткзилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!