Бурятия республикасида мактаб ўқувчилари ҳазиллашиб синфдошини Интернет орқали сотмоқчи бўлишди.
Бу ҳақда республикадаги болалар ҳуқуқлари бўйича омбудсман Наталья Ганькина ўзининг “Facebook” ижтимоий тармоғида ёзди.
Унинг таъкидлашича, воқеа Кяхта вилоятида содир бўлган. Ўспиринлар онлайн платформалардан бирига шу маънодаги реклама жойлаштиришган.
Қўшимча қилинишича, бу ҳақда маҳаллий аҳолидан бирининг мурожаатидан сўнг маълум бўлган. Унинг Ички ишлар вазирлигига қилган мурожаатидан кейин милиция ходимлари ўқувчиларнинг кимлигини аниқлашган.
Аммо ушбу факт бўйича маъмурий иш қўзғатилмаган, чунки ўспиринлар жиноий жавобгарликка тортилиш ёшига етмаган. Омбудсманнинг аниқлик киритишича, сотиш тўғрисидаги эълон олиб ташланган.
Саудия Арабистони Про-Лигаси келаси ёзда 41 ёшли ҳужумчи Криштиану Роналду "Ан-Наср"ни тарк этса, лигага янги “асосий юлдуз” олиб келади. Bu ҳақда The i Paper хабар бермоқда.
Европа парламенти франциялик аъзоси Рафаэль Глюксмaнн фикрига кўра, Украина Европa Иттифоқидан қарз олмаса, иқтисодий ва сиёсий жиҳатдан қулаши мумкин.
Туркияда ҳукмрон Адолат ва тараққиёт партиясида ёпиқ эшиклар ортида амалдаги президент Ражаб Тоййип Эрдўғаннинг вориси сифатида унинг ўғли — Билал Эрдўған кўрилиши мумкин бўлган вариант муҳокама қилинмоқда. Бу ҳақда Bloomberg манбалари хабар бермоқда.