Макрон Нетаняхуга Ғазода тинч аҳоли қурбонлари жуда кўп эканлигини айтди

Франция президенти Эммануэль Макрон Исроил бош вазири Бенямин Нетаняху билан суҳбатда Ғазо секторида тинч аҳоли орасида қурбонлар жуда кўплигини айтди, деб хабар бермоқда Франсия давлат раҳбари идорасига таяниб AFP.
“Франция президенти Эммануэль Макрон Исроил бош вазири Бинямин Нетаняхуга Исроилнинг Ғазо секторида ҲАМАСга қарши урушида “жуда кўп тинч аҳоли қурбонлари” бўлганини айтди”, — дейилади агентлик хабарида.
Макрон, шунингдек, Нетаняхуга “террорчиларни тинч аҳолидан ажратишнинг мутлақ зарурати” ва зудлик билан гуманитар сулҳга эришиш муҳимлигини эслатди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).