Франция президенти Эммануэль Макрон ўз мамлакатининг ҳудудий масалаларини фақат Украина муҳокама қилиш ҳуқуқига эга эканлигини айтди.
Бу ҳақда у Парижда Украина президенти Владимир Зеленский билан ўтказган қўшма матбуот анжуманида маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, Қўшма Штатлар воситачи ролини ўз зиммасига олган ва у президент Дональд Трамп бошчилигидаги Америка жамоасининг ишини юқори баҳолайди: "Тинчлик масаласида ҳамманинг ўрни бор, бироқ Украина ҳудудий муаммони муҳокама қила оладиган ягона мамлакатдир".
Макрон, шунингдек, ҳали якуний тинчлик режаси йўқлигига аниқлик киритди: "Бугунги кунга келиб, ҳудудий муаммони ўз ичига олган якуний режа йўқ. Уни фақат президент Зеленский тасдиқлаши мумкин. Америка воситачилари тез орада Москвага жўнаб кетишади".
Унинг қўшимча қилишича, яқинда биринчи марта Россияга нефт-газ сектори орқали босим ўтказишнинг чинакам яхлит ёндашуви қўлланилмоқда: “Биз биламизки, Россия ҳарбий ҳаракатларининг 40 фоизи “соя флоти” орқали молиялаштирилади. Биринчидан, бу тараққиёт АҚШнинг яқинда қабул қилган санксия қарори, иккинчидан, “соя флоти”га босимнинг кучайиши билан боғлиқ. Шу боис, ишончим комилки, яқин ҳафталарда Россия иқтисодиётига босим ва унинг ҳарбий ҳаракатларни молиялаш қобилияти сезиларли даражада ўзгаради”.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.