Макгрегор: "Мен UFC қийматини 11 миллиард долларга кўтардим"

Макгрегор: "Мен UFC қийматини 11 миллиард долларга кўтардим"

UFCнинг бозор қиймати 11 миллиард долларга кўтарилди. Бу ҳақда собиқ чемпион Коннор Макгрегор твиттердаги саҳифасида маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, айнан унинг ёрдами билан бу спорт тури шу қадар машҳур бўлиб кетди.

"Мен буни бир неча бор қилдим, бу 2016 йилда компанияни 4,2 миллиард долларга сотишга олиб келди, кейин эса бозор нархида компания қийматини 11 миллиард долларга кўтардим. Aжойиб!" – деб ёзган Конор.

Макгрегор, шунингдек, Дастин Порье билан бўлган жангида 1,5 миллиондан ортиқ пулли трансляцияларни сотганини маълум қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!