Хабарингиз бор, жорий йилнинг 15 июль куни Омбудсманнинг Қорақалпоғистон Республикасидаги минтақавий вакили томонидан Қўнғирот туманидаги 27-сон Манзил колониясига амалга оширилган мониторинг ташрифи давомида мазкур колониядан Қўнғирот туман Тиббиёт бирлашмасининг хирургия бўлимига ётқизилган маҳкум Ж.Қ.нинг аҳволидан хабар олиб, унинг соғлиғида жиддий муаммолар борлиги боис, шу куннинг ўзида бемор Нукус шаҳридаги республика ихтисослаштирилган Онкология ва радиология тиббиёт марказига даволаниши учун ётқизилган эди.
Шунингдек, Минтақавий вакилнинг сўровига асосан, 27-сон Манзил колония маъмурияти томонидан Ўзбекистон Республикаси ИИВ Тиббиёт бошқармаси ва бошқа комиссия аъзолари иштирокида маҳкум Ж.Қ. жорий йилнинг 26 июль куни текширувдан ўтказилди. Текширув хулосасида маҳкумга “Сч с/з грудного отдела пищевода экзофития ф.роста. Лапаротомия, наложение гастростомы” ташҳиси қўйилди.
Шундан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикасининг Ички ишлар ва Соғлиқни сақлаш вазирликларининг 12/9-сонли қўшма Қарори билан тасдиқланган “Маҳкумларни касаллиги туфайли жазони ўташдан озод қилишга тақдим этиш учун асос бўладиган касалликлар рўйхати”нинг 2.1-бандига асосан маҳкумнинг ўталмаган жазо муддатини ўташдан озод қилиш бўйича Жиноят ишлари бўйича Қўнғирот туман судига Омбудсманнинг илтимосномаси ва колония маъмурияти томонидан тақдимнома киритилди.
Жиноят ишлари бўйича Қўнғирот туман судининг жорий йилнинг 26 июль кунги ажрими асосида маҳкум Ж.Қ оғир касалликка чалинганлиги туфайли Ӯзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 75-моддасига асосан озодликдан маҳрум қилиш жазосининг ўталмаган жазо муддатидан озод қилинди.
Маълумот учун: Ӯзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 75-моддасига мувофиқ, ҳукм чиқарилганидан кейин ўз ҳаракатларининг аҳамиятини англай олмайдиган ёки уларни бошқара олмайдиган тарзда руҳий ҳолатининг бузилиши юзага келган шахс, шунингдек жазони ўташга тўсқинлик қиладиган бошқа оғир касалликка чалинган шахс жазони ўташдан озод қилиниши белгиланган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов тўп тепаётган "Манчестер Сити" бугун, 17 декабрь куни Англия Лига кубоги чорак финали доирасида ўз майдонида "Брентфорд"ни қабул қилади.
Қайд этилишича, табиб халқ табобати соҳасида фаолият юритиш гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаганига қарамай, одамларга хизмат кўрсатишда давом этган.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.