Маҳаллий хўжалик шартномалари доирасида форс-мажор ҳолатларини тасдиқлаш тартиби белгиланди

Маҳаллий хўжалик шартномалари доирасида форс-мажор ҳолатларини тасдиқлаш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (231-сон, 07.06.2023 й.) билан Маҳаллий хўжалик шартномалари доирасида юзага келадиган енгиб бўлмайдиган куч (форс-мажор) ҳолатларини тасдиқлаш тўғрисидаги низом тасдиқланди.

📋 Низомга кўра, форс-мажор ҳолатлар Савдо-саноат палатаси раисининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган ҳолда QR-код (матрик штрихли код) билан расмийлаштириладиган сертификатни бериш орқали тасдиқланади.

📝 Талабгор форс-мажор ҳолатларни тасдиқлаш бўйича сертификат олиш учун Савдо-саноат палатасига тўғридан-тўғри ёки унинг расмий веб-сайти орқали мурожаат қилади.

🗓 Палата тақдим этилган ҳужжатларни 1 иш кунида кўриб чиқади.

➡️ Ҳужжатларда камчилик бўлса, талабгорга тўлиқ тақдим этилмаган маълумот ва ҳужжатларни 10 кун ичида тақдим этиш тўғрисида сўров юборилади.

📁 Форс-мажор ҳолатлар мавжудлигини тасдиқлаш ёки рад этиш тўғрисидаги қарор 15 кун муддатда қабул қилинади.

❕Сертификат бериш рад этилган тақдирда, 3 кун муддатда талабгорга асослантирилган жавоб хати юборилади.

📲 Сертификат расмийлаштирилган тақдирда, талабгорга 1 кун ичида маълум қилиниб, сертификат расмий веб-сайтда эълон қилинади.

🔄 Сертификат муддатсиз даврга берилади. Сертификат бир марталик хусусиятга эга бўлиб, фақат аризада кўрсатилган шартномавий муносабатларга нисбатан татбиқ этилади.

⚠️ Мазкур тартиб ташқи савдо битимлари ва халқаро шартномалар шартлари доирасида юзага келадиган форс-мажор ҳолатларга нисбатан татбиқ қилинмайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!