Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Маданий мерос агентлиги ҳамда Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида “Ижодимизни бирлаштиришда Самарқанд руҳи” номли тасвирий санъат кўргазмаси ташкил этилди.
Кўргазманинг очилиш маросимида нутқ сўзлаган Бош вазир ўринбосари – Туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов айни дамда ШҲТда Самарқанд руҳини ифодалаш мақсадида тизимли ишлар олиб борилаётганини таъкидлади.
“Бу ташаббуслар Ўзбекистон Президенти томонидан илгари сурилган бўлиб, ШҲТ саммити доирасида Самарқандга хориждан кўплаб рассомлар, ҳайкалтарошлар ва фотографлар таклиф этилди, – деди вазир. – Бир қанча тадбирлар, хусусан, симпозиумлар, пленерлар, марафонлар ўтказилмоқда. Бир неча кун давомида маҳаллий ва хорижий рассомлар ўз асарларида Самарқанд руҳини акс эттиришмоқда. Бу жараёнлар оммавий ахборот воситаларида ҳам кенг ёритилмоқда”.
Мазкур кўргазма ШҲТга аъзо давлатлардан келган рассомларнинг ижод намуналаридан иборат бўлди. Ижодкорларга сертификатлар топширилди ва рағбатлантирилди. Ўз навбатида хорижлик рассомлар Ўзбекистоннинг туристик салоҳиятини юқори баҳолаб, юксак эътибор, еътироф ва такрорланмас таассуротлар учун миннатдорлик билдиришди.
Маълумот учун, «Ижодий асарларимизда Самарқанд руҳи» кўргазмаси ва халқаро пленерда иштирок этиш учун Хиндистон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Покистон, Россия Федерацияси, Тожикистон каби ШҲТга аъзо давлатларнинг иқтидорли ва нуфузли рассомлари Самарқандга таклиф этилган.
Ижодкорларнинг энг сара асарлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган ШҲТ саммитида намойиш этилади.
Таъкидлаш жоизки, бу каби тадбирлар Ўзбекистонда туризм, маданият ва санʼат соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларга бериладиган баҳони янада оширади. «Ижодий асарларимизда Самарқанд руҳи» кўргазмаси эса халқаро даражадаги туризм ва санʼат соҳасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Ўзбек тадбиркори Жаҳонгир Ортиқхўжаев Туркияда 550 млн долларлик йирик инвестиция лойиҳасини амалга оширмоқда. Бу лойиҳа икки давлат ўртасидаги иқтисодий ва маданий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Ортиқхўжаевнинг фикрича, Ўзбекистон ва Туркия тадбиркорлари ўртасида ишонч ва дўстлик алоқалари юқори.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.
Россия 7 июль кечаси 120 та украин дронларини тўхтатганини маълум қилди — ҳужум камида 10 та ҳудудни, жумладан Брянск, Курск ва Ленинград вилоятларини қамраб олди.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.
Исроил оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, АҚШ расмийлари Ғазо секторида отишмаларни тўхтатиш ва асирларни алмашиш бўйича келишувга эришиш мақсадида Исроилга босим ўтказишга тайёрланмоқда.
Шу билан бирга, NDMA келгуси 12 дан 24 соатгача мамлакатнинг катта қисмларига таъсир қилиши кутилаётган кучли ёмғир ва момақалдироқ ҳақида огоҳлантирди.
Россия томонидан Киевга уюштирилаётган ҳужумлар кучайгани сари, Украина пойтахтидан қочаётган фуқаролар сони ҳам ормоқда, деб ёзади Германиянинг NTV нашри.
Эрон расмийлари ушбу ҳужумларни халқаро ҳуқуқ ва журналистлар хавфсизлигига қарши жиноят сифатида баҳоламоқда. Ҳодисалар халқаро ҳамжамият томонидан кескин қораланиши мумкин.
Шовот тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ходими ҳам ўзганинг ишончига кириб, ички ишлар органларидаги танишлари орқали унга ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришини айтиб, эвазига 1400 АҚШ доллари ва 1 млн 300 минг сўм олганлик ҳолати ҳужжатлаштирилди.