Маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолияти янада ривожлантирилади

Президент Фармони (ПФ-98-сон, 23.06.2025 й.) билан “Ўзбекистон Республикасида маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятини 2030 йилга қадар ривожлантириш” концепцияси тасдиқланди.
🔰 Концепцияга кўра, маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари тизимини ривожлантиришнинг стратегик мақсадлари ва устувор йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди:
🔹 Маҳаллий Кенгашлар, уларнинг органлари ҳамда депутатларининг назорат фаолиятини такомиллаштириш, бюджет ва ҳудудларни режалаштириш жараёнларидаги иштирокини кучайтириш;
🔹 аҳоли муаммолари ва ҳудуд манфаатларига оид муҳим ва долзарб масалаларни ҳал этишни “маҳалла еттилиги” – туман (шаҳар) Кенгаши –вилоят Кенгаши – Сенат” тамойили асосида кучайтириш
🔹 Маҳаллий Кенгашларнинг норма ижодкорлиги соҳасидаги фаолиятини такомиллаштириш, қарорлар ишлаб чиқишда кенг жамоатчиликнинг кенг иштирокини таъминлаш;
🔹 Маҳаллий Кенгашлар депутатларининг мақоми ва фаолиятининг асосий кафолатларини янада кучайтириш
🔹 Маҳаллий Кенгашлар фаолиятининг ташкилий-институционал асосларини такомиллаштириш, уларнинг моддий-техника базаси ва кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш;
🔹 Маҳаллий Кенгашлар фаолиятида ўзаро ва халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш;
🔹 Маҳаллий Кенгашлар фаолиятини тўлиқ рақамлаштириш, “E-Kengash” электрон платформасини такомиллаштириш.