2-босқич магистратура талабалари ижтимоий тармоқлар орқали бу йилги ўқув жараёни учун амалга ошириладиган тўлов шартнома пулларининг қимматлигидан норози бўлиб мурожаат йўллашмоқда.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳолатни изоҳлади.
Унга кўра, давлат раҳбарининг 2021 йил 22 июндаги ПҚ–5157-сонли ва 2022 йил 15 июндаги ПҚ–279-сонли қарорларида давлат олий таълим муассасалари магистратурасига қўшимча қабул параметрлари асосида ўқишга қабул қилинганларнинг тўлов-контракт суммаси бир талабага тўғри келадиган реал харажатлардан келиб чиқиб, олий таълим муассасаси томонидан мустақил белгиланиши кўрсатилган.
Қарорларга мувофиқ, магистратура (клиник ординатура)га ўтган ўқув йилида қўшимча қабул қилинган талабалар белгиланган тўлов-контракт суммасини шартномага мувофиқ 2022/2023-ўқув йилида ҳам шу миқдорда тўлашлари лозим.
"Аммо ижтимоий тармоқларда мазкур тартибдаги тўлов миқдори нотўғри, яъни оширилган ёки табақалаштирилган (супер) контракт сифатида ундирилаётгани талқин қилинмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бу тўлов миқдори оширилган ёки супер контракт ҳисобланмайди.
Жамоатчилик, оммавий ахборот воситалари, шу жумладан талабалар ва уларнинг яқинларидан тўловлар борасида савол туғилганда расмий манбаларга таянишлари, асоссиз хабарларга ишонмасликларини сўраб қоламиз", – дейилади вазирлик изоҳида.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
ATTO компанияси хабар беришича, 3–4 декабрь кунлари амалга оширилган йўл ҳақи учун кечиктирилган тўловлар тизим томонидан ечиб олина бошлайди.
Сабаби техник носозликлар бўлиб, баъзи тўловлар аввалроқ ечилмай қолган. Қўрқманг! Бу хатолик эмас, фақат ўша кунларда сарфлаган ҳақиқий суммагина ечилади.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.