Трамп Мадурога Венесуэлани тарк этиши учун бир ҳафта вақт берган, деб хабар бермоқда Reuters.
Венесуэла президенти Николас Мадуро ноябр ойининг охирида АҚШ президенти Доналд Трамп билан телефон орқали суҳбатлашганидан сўнг, Вашингтон томонидан хавфсизлик кафолатлари билан мамлакатни тарк этиш имкониятларини деярли йўқотди, деб хабар беради агентлик ўз манбаларига таяниб.
Президентлар 21 ноябр куни суҳбатлашган, бу вақтда АҚШ Венесуэлага босимни кучайтираётган ва Кариб денгизига дунёдаги энг йирик авиаташувчи USS Gerald Ford бошчилигидаги ҳарбий эскадронни юборган эди.
"Қўшма Штатлар ва Венесуэла етакчиларининг суҳбати тахминан 15 дақиқа давом этган. Мадуро Трампга агар ўзи ва оиласига қарши санкциялар олиб ташланса ҳамда уларга ҳуқуқий амнистия берилса, истеъфога чиқиб, Венесуэлани тарк этишга тайёрлигини билдирган. Шунингдек, у мамлакат раҳбариятидаги тахминан 100 нафар шахсга ҳам амнистия беришни сўраган", дея ёзмоқда Reuters манбаларига таяниб.
Агентлик суҳбатдошларининг айтишича, Трамп бу шартларга рози бўлмаган ва Мадурога мамлакатни тарк этиши учун бир ҳафта берган. Бу муддат 28 ноябрда тугаган, шундан сўнг Трамп Венесуэла устидаги ҳаво макони ёпилганини эълон қилган.
Reuters манбаларига кўра, Мадуро маъмурияти Трамп билан яна бир телефон суҳбати ўтказишни сўраган, бироқ ҳозирча келишувга эришилмаган.
АҚШ Венесуэла ва унинг президентини наркотрафикка кўз юмишда айблаб келади ҳамда наркотик ташиётгани иддао қилинган кемаларга мунтазам равишда зарбалар беради. Венесуэла бу айбловларни рад этади ва Вашингтоннинг босимини Мадурони ағдаришга қаратилган уриниш сифатида кўради.
Аввал хабар қилинганидек, шу йил 2 декабрь куни соат 10:49 да Гулистон шаҳрининг "Тараққиёт" МФЙ ҳудудида жойлашган овқатланиш шохобчасида содир бўлган ёнғин ҳақида тез тиббий ёрдам "Сall-маркази"га соат 11:13 да хабар келиб тушган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Манбаларнинг айтишича, Франция расмийлари репарацион кредит ғоясини қўллаб-қувватласа ҳам, тижорат банкларидаги активлардан фойдаланишга қарши чиқмоқда, чунки кредиторлар Euroclear билан бошқа шартномавий мажбуриятларга эга.
"Бир неча кун давомида Қўшма Штатларда Украина Бош штаби раҳбари Андрей Гнатов билан биргаликда президент Доналд Трампнинг вакиллари Стив Уиткофф ва Жаред Кушнер билан музокаралар ўтказдик. Конструктив ҳамкорлик учун улардан миннатдорман", — деди Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Рустем Умеров музокаралардан сўнг.
Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати, жумладан, Исроил аскарларини Ғазо сектори ҳудудидан тўлиқ чиқариш шарти билан қурол ташлашга рози эканини маълум қилди, деб хабар берди ҳаракат етакчиси эксклавда.
Бугун, 7 декабр куни соат 08:57 да Қозоғистоннинг Актобе вилояти Айтекеби туманидан ўтган "Пермь-Тошкент" йўналишида ҳаракатланган “Yutong” йўловчи автобуси ён томонга ариққа ағдарилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан ЖКнинг 25,182-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг янги ҳисоботига кўра, ўтган йили дунё бўйича безгакка чалинганлар сони 282 миллион нафарни ташкил этган. Бу – 2023 йилга нисбатан 9 миллион нафар юқори кўрсаткич.
Al Arabiya телеканалига жума куни берган интервьюсида ҲАМАСнинг юқори мартабали расмийси ҳаракат Ғазо секторидаги бошқарувни эндиликда давом эттириш нияти йўқлигини маълум қилди. Унинг айтишича, ҲАМАС аллақачон Ғазони келгуси босқичда бошқариш учун технократлардан иборат махсус қўмитани тузишга розилик билдирган.
Бу “Толибон” муваққат ҳукумати томонидан рухсат берилган қатл бўлиб, уни тахминан 80 минг киши томоша қилган. Болага қотилни кечириш ёки стадионни тўлдирган оломон кўз ўнгида ўлим жазосини ижро этиш ўртасида танлов берилган.