Нидерландия пойтахтидаги «Карре Амстердам» театрида 3 январь куни ташкил этилган томоша вақтида 10 метр баландликдан бир-бирининг устига йиқилган ўзбекистонлик икки акробат — Кристина Воробёва ва Рустем Османовнинг аҳволи оғир эмас. Бу ҳақда Маданият вазирлигига асосланиб, «Xabar.uz» хабар бермоқда.
Аввалроқ бахтсиз ҳодиса Рустем Кристинани бир қўли билан ушлаб, иккинчисини бўшаштирганда юз бергани, Кристина ерга чалқанча тушиб, қимирламай қолгани, акробатлар шифохонага жойлаштирилгани ва уларнинг аҳволи оғир деб баҳоланаётгани ҳақида хабар берилган эди.
Ўзбекистон Маданият вазирлиги матбуот хизматидан маълум қилишларича, Кристина шифохонада аллақачон операция қилинган ва айни вақтда унинг аҳволи қониқарли баҳоланмоқда. Рустем Османовнинг ҳам ҳолати яхши — у Кристинанинг устига тушгани учун оғир жароҳат олмаган.
Кристина Воробёва ва Рустем Османовдан иборат Sky Angels дуэти кўплаб совринларни, жумладан, цирк «Оскар»и ҳисобланган «Олтин масхарабоз» мукофотига сазовор бўлган. Бу дуэт тишга осилган ҳолда бажариладиган энг мураккаб трюкларни ҳимоя тўрисиз қила оладиган Ўзбекистондаги ягона цирк артистларидир.
Маданият вазирлигидан қўшимча қилишларича, бу акробатлар Ўзбекистон Давлат циркининг ходимлари эмас ва улар шартнома асосида фаолият юритиш учун хорижга жўнаб кетган эди.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
ATTO компанияси хабар беришича, 3–4 декабрь кунлари амалга оширилган йўл ҳақи учун кечиктирилган тўловлар тизим томонидан ечиб олина бошлайди.
Сабаби техник носозликлар бўлиб, баъзи тўловлар аввалроқ ечилмай қолган. Қўрқманг! Бу хатолик эмас, фақат ўша кунларда сарфлаган ҳақиқий суммагина ечилади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.