Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари — Туризм ва маданий мерос вазири Aзиз Aбдуҳакимов Токио шаҳрида Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) президенти Aкихиро Танака билан учрашди. Ўзбекистоннинг Япониядаги элчиси Мухсинхўжа Aбдураҳмонов ҳам учрашувда қатнашди.
Учрашувда туризм ва маданий мерос соҳаларида икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Aзиз Aбдуҳакимов қатор соҳаларда амалга оширилаётган лойиҳаларни мунтазам равишда қўллаб-қувватлаб келаётгани учун JICA раҳбариятига миннатдорчилик билдирган ҳолда биринчи навбатда Ўзбекистон Президентининг 2019 йилнинг декабрида Японияга тарихий ташрифи аҳамиятини алоҳида таъкидлаб, бу Ўзбекистон-Япония муносабатларида икки томонлама ҳамкорликнинг асосий йўналишларини белгилаб берганини қайд этди.
Учрашувда, шунингдек, Ўзбекистоннинг туристик дарвозаси ҳисобланган Самарқандда сайёҳлик соҳасидаги ўзгаришлар ҳақида маълумот берилди.
Aкихиро Танака, ўз навбатида, Ўзбекистонда сўнгги йилларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар фонида туризм, маданий мерос ва таълим соҳаларида икки томонлама ҳамкорликни кучайтиришга қизиқиш билдирди.
Жумладан, томонлар “Буюк Ипак йўли” маданий меросини асраш ва унинг рақамли архивини яратиш, музейлардаги експонатларни рақамлаштириш ва у йерда фаолият юритувчи ходимлар малакасини ошириш, тарихий обйектлар реставрация ва консервациясини ўтказиш, узоқ тоғли ва чўл ҳудудларда инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш ва бунда япониялик мутахассисларни Ўзбекистонда ишлашга жалб қилиш каби масалаларни муҳокама қилишди.
Бундан ташқари, учрашув давомида чартер дастурни амалга ошириш орқали Япониядан Ўзбекистонга саёҳат қилувчи туристик оқимни оширишга алоҳида эътибор қаратилди.
Учрашув якунига кўра, томонлар ЮНЕСКО кўмагида Ўзбекистондаги тарихий обидаларни реставрация ва консервация қилиш, узоқ ҳудудларда туристик инфратузилмани такомиллаштириш ҳамда умрининг катта қисмини археологик ва маданий меросни тадқиқ қилишга бағишлаган марҳум Като Кюдзу хотирасига Сурхондарё вилоятида мемориал комплекс яратишга доир лойиҳаларни амалга ошириш масалаларини биргарликда ишлаб чиқишга келишишди.
Шу билан бирга, Ўзбекистондаги маданий мерос ёдгорликларини рақамлаштиришга оид лойиҳаларни давом еттириш ҳамда қўшма тадбирлар ўтказиш орқали икки томонлама маданий алоқаларни янги босқичга олиб чиқишга оид келишувга эришилди.
Учрашув якунида JICA раҳбари 2023 йилда Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош ассамблеясининг ўтказилишига Ўзбекистоннинг танлангани мамлакатнинг туризм соҳасидаги ислоҳотларининг самараси эътирофидан далолат беришини таъкидлаб, уни ўтказишда муваффақиятлар тилади.
Ўзбек тадбиркори Жаҳонгир Ортиқхўжаев Туркияда 550 млн долларлик йирик инвестиция лойиҳасини амалга оширмоқда. Бу лойиҳа икки давлат ўртасидаги иқтисодий ва маданий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Ортиқхўжаевнинг фикрича, Ўзбекистон ва Туркия тадбиркорлари ўртасида ишонч ва дўстлик алоқалари юқори.
Асрлар давомида давлатлар номлари тарихий воқеалар, маданий хусусиятлар ва миллий идентичлик таъсирида шаклланган. Бироқ турли даврларда кўплаб мамлакатлар расмий номини ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилган — бу халқаро ҳужжатлар, музокаралар ва идентификацияда муайян қийинчиликларни келтириб чиқаришига қарамасдан.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Ўзбекистоннинг биринчи рақамли шахматчиси, дунё рейтингида 7-ўринни эгаллаб турган 20 ёшли Нодирбек Абдусатторов 18–28 июнь кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган UzChess Cup 2025 II халқаро турнири пайтида блогер “IsomTV”га қисқа интервью берди.
АҚШнинг президенти Дональд Трамп 2024 йилдаги ҳомийлар йиғилишида сўзлаб, Россия президенти Владимир Путинни Украинага ҳужум қилмаслик учун Москвага бомба ташлаш билан таҳдид қилганини маълум қилди.
БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) маълум қилишича, Ғаза секторида тахминан 50 минг ҳомиладор ва эмизикли аёл бир неча кундан бери овқатга етиб бормай, жуда оғир шароитда яшамоқда.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.
Исроил оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, АҚШ расмийлари Ғазо секторида отишмаларни тўхтатиш ва асирларни алмашиш бўйича келишувга эришиш мақсадида Исроилга босим ўтказишга тайёрланмоқда.
Шу билан бирга, NDMA келгуси 12 дан 24 соатгача мамлакатнинг катта қисмларига таъсир қилиши кутилаётган кучли ёмғир ва момақалдироқ ҳақида огоҳлантирди.