Лотин Америкаси қамоқхоналарида тирбандлик билан боғлиқ вазият қандай?

Лотин Америкаси қамоқхоналарида тирбандлик билан боғлиқ вазият қандай?

Ўтган йил Лотин Америкасидаги қамоқхоналарда зўравонлик ва тўқнашувларнинг авж олгани ҳақида кўплаб хабарлар тарқалди.

2021 йилнинг 28 июнь куни Колумбиянинг Тулуа шаҳридаги қамоқхонадаги тўполон пайтида юз берган ёнғин оқибатида камида 51 киши ҳалок бўлди, 30 дан ортиқ киши жароҳатланди. Шунингдек, аввалроқ Эквадорнинг Санто-Доминго шаҳридаги қамоқхонада юз берган тартибсизликлар оқибатида 44 киши ҳалок бўлган эди. БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси маълумотларига кўра, 2020 йилнинг декабридан 2022 йилнинг майигача Эквадор қамоқхоналарида камида 390 киши ҳалок бўлган.

Ушбу воқеалар жиддий инфратузилма инқирози ва минтақанинг кўп қисмида қамоқхоналарда одамлар сиғими меъёрдан ортиқлиги билан боғлиқ.

Колумбия қамоқхоналари 2021 йилда ўз сиғимининг 120 фоизида, Эквадор қамоқхонаси эса 330 фоизида ишлаган. Ўз сиғимидан кўпроқ маҳбуслар яшайдиган Лотин Америкаси мамлакатларига Гаити (400%га яқин), Гватемала (357%), Боливия (264% га яқин) мисол бўла олади.

Манба.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!