Лондонда Бэнксининг янги граффити пайдо бўлди

Лондонда Бэнксининг янги граффити пайдо бўлди

Стрит-арт рассоми Бэнкси Instagramдаги саҳифасида янги граффити суратини жойлаштирди.

Лондоннинг Ричмонд шаҳридаги Кью кўприги яқинидаги девордаги асарда тор чўққида турган тоғ эчкиси, қулаб тушаётган тошлар тасвирланган.

12 соат ичида постга 650 мингдан ортиқ лайк босилди, изоҳларда эса граффити маъноси ҳақида баҳс-мунозаралар бўлиб ўтди.

Айрим фойдаланувчилар қоядаги эчки тасвири ҳозирда “жар ёқасида” бўлган одамзот тимсоли эканлигини айтишган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!