Лицензияси бекор қилинган хусусий олийгоҳларнинг талабалари кўчада қолмайди — вазирлик

Лицензияси бекор қилинган хусусий олийгоҳларнинг талабалари кўчада қолмайди — вазирлик

Лицензияси бекор қилинадиган нодавлат олий таълим муассасаларининг талабалари кўчада қолиб кетмайди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, лицензия талаблари ва шартларини қўпол равишда бузганлиги учун 6 та нодавлат ОТМнинг тегишли лицензиясини бекор қилиш бўйича судга даъво аризалари киритилган.

Шундан 5 тасининг тегишли лицензияси суд қарорига кўра бекор қилинган, 1 та нодавлат ОТМнинг лицензиясини бекор қилиш бўйича суд жараёни давом этмоқда.

Бугунги кунга қадар суд жараёнлари тўлиқ якунланган ва лицензияси бекор қилинган олий таълим ташкилотлари – “Valley Innovative University”, Урганч шаҳридаги Binari университетининг барча талабалари тегишли тартибда олий таълим ташкилотларига кўчирилган.

Ҳозирда лицензияси бекор қилинган бошқа олий таълим ташкилотлари талабаларининг ўқишини кўчириш ишлари ташкил этилмоқда.

“Вазирлик лицензияси бекор қилинган олий таълим ташкилотларининг бирон-бир талабаси кўчада қолмаслигини маълум қилади. Барча талабаларнинг аризасига асосан ўқиши белгиланган тартибда бошқа олийгоҳларга кўчирилиши таъминланади”, дейилади хабар


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!