Леонардо Ди Каприо “Apple”нинг янги фильмида суратга тушди  

Леонардо Ди Каприо “Apple”нинг янги фильмида суратга тушди  

Америка компаниялари Apple ва Paramount Pictures Corporation режиссёр Мартин Скорсезенинг “Гулли ой қотиллари” (Убийцы цветочной луны) фильмини яратишда ҳамкорлик қиладиган бўлди.

Хабарда айтилишича, Paramount Pictures фильмнинг тарқалиши, Аpple эса картинани молиялаштириш билан шуғулланади. Ўзаро ҳамкорликдаги лойиҳа ҳали охиригача тугаллангани йўқ.

Фильм ҳақида қисқача...

Скорсезенинг янги фильми машҳур ёзувчи Дэвид Граннанинг бестселлер асарига асосланади. Асарда Оклахомада 20-йилларнинг бошида рўй берган қотилликлар ҳақида сўз боради. Бу ерлар нефть қазилмасига бойлиги сабаб қотиллар маҳаллий осежлар қабиласини шавқатсизларча қириб юборишади.

Фильмда бош ролларни Роберт Де Ниро ва Леонардо Ди Каприо ижро этган.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!