Бугун турнир доирасида энг оғир вазн тоифасида жангларда иштирок этадиган ҳамюртимиз Лазизбек Мулложонов иккинчи босқич доирасида марокашлик Юнесс Баалага қарши жанг ўтказди.
6 раундга мўлжалланган жанг тўлиқ давом этди ва унда Лазизбек Мулложонов ҳакамларнинг якдил қарори билан ғалаба қозонди. Ҳар учала ҳакам Лазизбекнинг 60-54 ҳисобларида ғалаба қозонганини қайд этди.
Энди боксчимиз август ойида ўтказиладиган чорак финал баҳсларида иштирок этади.
Эслатиб ўтамиз, бунгача Мужибилло Турсунов ва Аюбхон Бахтиёров каби боксчиларимиз иккинчи босқичда ғалаба қозониб, чорак финал йўлланмасини нақд қилган эдилар.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Брентфорд» устози Кейт Эндрюснинг биринчи бўлимида Абдуқодир Ҳусанов майдондан четлатилиши керак эди, деб ҳисоблаётгани ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Рауф Инилеев Жаҳон чемпионати олдидан терманинг имкониятлари, барқарорлик ва асосий футболчилар соғлиғининг аҳамияти ҳақида фикр билдирди.
АҚШнинг Огайо штатидан демократ конгрессмен Жойс Битти Вашингтондаги Кеннеди маркази номининг ўзгартирилгани муносабати билан президент Дональд Трамп ва унинг томонидан тайинланган бошқарув кенгаши аъзоларига қарши суд даъвосини киритди.
Индонезиянинг Марказий Ява вилоятида автобус иштирокида содир бўлган йирик йўл-транспорт ҳодисасида камида 16 киши ҳалок бўлди, кўплаб йўловчилар жароҳат олди.
Жанубий Африка Республикасининг Гаутенг вилоятида жойлашган кўнгилочар масканга уюштирилган қуролли ҳужум оқибатида 9 киши ҳалок бўлди, яна 10 нафар яраланди.