Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Тожикистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Абдужаббор Раҳмонзодани қабул қилди, дея хабар берди вазирлик матбуот хизмати.
Қайд этилишича, суҳбат чоғида лойиҳаларни амалга оширишнинг бориши ҳамда савдо-иқтисодий ва инвестициялар соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
"Олий ва юқори даражада, жумладан, ҳукуматлараро комиссия йиғилишлари доирасида эришилган келишувларни ўз вақтида ҳаётга татбиқ қилиш муҳимлиги қайд этилди. Қўшма лойиҳалар ва савдо шартномаларини амалга оширишга доир қатор масалалар юзасидан қарорлар қабул қилинди, янги инвестиция ташаббуслари бўйича ягона ёндашувлар ишлаб чиқилди", —дейилади хабарда.
Учрашув якунида томонлар икки мамлакат саноат тармоқларидаги ишчи гуруҳлари ўртасида алоқаларни фаоллаштиришга келишиб олишди. Бунда ўзаро режаларни мувофиқлаштириш, таклифлар ишлаб чиқиш ва икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича зарур чораларни кўриш мақсад қилинган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов тўп тепаётган "Манчестер Сити" бугун, 17 декабрь куни Англия Лига кубоги чорак финали доирасида ўз майдонида "Брентфорд"ни қабул қилади.
Қайд этилишича, табиб халқ табобати соҳасида фаолият юритиш гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаганига қарамай, одамларга хизмат кўрсатишда давом этган.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.