Лавров: "Россия Украина билан музокара олиб боришдан бош тортмайди"

Лавров: "Россия Украина билан музокара олиб боришдан бош тортмайди"

Россия Украина билан музокараларни рад этмаяпти.

Бу ҳақда ташқи ишлар вазири Сергей Лавров жанубий африкалик ҳамкасби билан бўлиб ўтган музокаралар якунлари бўйича ўтказилган қўшма матбуот анжуманида маълум қилди.

Унинг қайд этишича, унинг мамлакати Украина билан музокаралардан бош тортмайди: "Россия музокаралардан бош тортмайди. Аммо Ғарб Россиядан қанчалик узоқлашса, вазият шунчалик қийинлашади", — деди ТИВ вазири.

Лавровга кўра, Ғарб давлатлари Киевга Москва билан музокаралар олиб боришга ҳали эрта эканлигини тўғридан-тўғри айтмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!