Ўзбекистон элчиси Тимур Раҳмонов Латвиянинг "Kreiss" транспорт-логистика компанияси раҳбари Дмитрий Чебаевский билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» ахборот агентлиги.
Томонлар транспорт ва логистика соҳасида икки томонлама ҳамкорликни фаоллаштириш, кадрлар танлаш, ҳайдовчиларни тайёрлаш ва мамлакатимизда ихтисослаштирилган ўқув марказларини ташкил этиш масалаларини муҳокама қилдилар.
Латвия томони мамлакатимизда маҳаллий юк ташувчиларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, Ўзбекистон маҳсулотлари экспортини ошириш доирасида транспорт хизматларига давлат томонидан тақдим этилаётган имтиёз ва преференцияларни юқори баҳолади.
Ўзбекистонлик юк машиналари ҳайдовчиларини "Kreiss" компаниясига ташкиллаштирилган ҳолда ишга жалб этишга қизиқиш билдирилди. Латвия томони, шунингдек, Тошкент автомактабларидан бири негизида Европа рўйхатидан ўтганлик гувоҳномасини бериш имкониятига эга оғир вазнли автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини ўқитиш ва тайёрлаш марказини очиш лойиҳасини амалга ошириш режалари ҳақида маълумот берди.
Музокаралар натижасида 10-14 июнь кунлари "Kreiss" компанияси делегациясининг мамлакатимизга тегишли вазирлик ва идораларда учрашув ҳамда музокаралар ўтказиш учун Ўзбекистонга сафарини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов тўп тепаётган "Манчестер Сити" бугун, 17 декабрь куни Англия Лига кубоги чорак финали доирасида ўз майдонида "Брентфорд"ни қабул қилади.
Қайд этилишича, табиб халқ табобати соҳасида фаолият юритиш гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаганига қарамай, одамларга хизмат кўрсатишда давом этган.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.